Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Uzbekistan Airways 30 октябрь куни Фарғона—Дубай—Фарғона йўналиши бўйича илк парвозни амалга оширди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Авиакомпания матбуот хизматининг хабар қилишича, шу куни Airbus 320 самолёти 135 нафар  йўловчини Дубай халқаро аэропортига етказиб қўйди. Фарғона —Дубай—Фарғона янги халқаро йўналиши бўйича парвозлар ҳафтада икки марта — якшанба ва сешанба кунлари амалга оширилади.

Uzbekistan Airways ушбу йўналиш парвозларни йўлга қўйгани билан бир қаторда, бугунги кунда авиакомпания ҳафтасига 7 марта Тошкентдан Дубайга мунтазам қатновларни амалга оширмоқда. Шунингдек, 31 октябрдан бошлаб авиакомпания Тошкент—​​Шаржа—Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тўғри мунтазам қатновлар сонини ҳафтасига 3 мартагача кўпайтиради. Парвозлар душанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

Мавзуга доир: Фото: Дубай—Наманган—Дубай йўналишида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Туркия янги дунё тартибининг марказида бўлиши керак» — Эрдўғон
Маҳаллий
Андижонда 41 киши жароҳатланган автоҳалокат қурбонлари сони 4 нафарга етди
Маҳаллий
Ўзбекистонда помидор нархи барқарорлашди