Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида MAN юк машинасида ёнғин чиқди. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар берди.
29 октябрь куни тахминан соат 21:43 ларда Яккабоғ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига фуқаролардан юк машинаси ёнаётгани тўғрисидаги хабар келиб тушган. Воқеа жойига соат 21:50 ларда қутқарув хизматидан битта бўлинма етиб бориб, ёнғинни тахминан соат 22:13 лар атрофида тўлиқ ўчирган.
Маълум бўлишича, ушбу транспорт воситаси Самарқанд вилоятида яшовчи фуқаро бошқарувида бўлган. Воқеа пайти мазкур юк автомобили туманнинг «Оқтош» МФЙ ҳудудидан ўтувчи йўл ёқасида тўхтаб турган.
Ёнғин оқибатида юк автомобилининг олд (кабина) қисми ёниб зарарланган. Ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ёнғин сабаби ва етказилган зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда.
Қашқадарё ИИБ берган маълумотга кўра, ёнғин электр симларида қисқа туташув юз бергани сабабли келиб чиққан.
Изоҳ (0)