Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Финляндия электр энергиясини ўчиришга тайёрланмоқда. Агар ушбу ўчиришлар режага асосан амалга оширилмаса, аҳолининг совуқдан ўлиш хавфи юзага келади. Бу ҳақда мамлакат миллий электр тармоқлари операторига таяниб, «Коммерсантъ» хабар бермоқда.

Фото: Ruposters

Фото: Ruposters

Маълумотларига кўра, Россия энергетикаси умумий энергия таъминотининг кичик қисмини ташкил қилади, аммо бу йўқотиш салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Россия май ойида Финляндияга электр энергияси ва газ етказиб беришни тўхтатиб қўйган, чунки тўловларни қабул қилишда қийинчиликлар юзага келган.

Финляндияда қишки ҳарорат кўпинча -20 даражадан пастда бўлади. Қишки ойларда Хелсинкида қуёш кунига олти соатдан камроқ вақт давомида порлайди, — дея таъкидлайди агентлик.

Шундай қилиб, мамлакат энергияни ўчиришга тайёр. Расмийлар электр таъминотида узилишлар юз берганда нима қилиш кераклиги ва уйда қандай материалларни сақлаш кераклиги ҳақида кўп йиллар давомида аҳолига огоҳлантиришлар бериб келади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда бензин нархларини сунъий оширган АЁҚШларга тегишли чора кўрилиши маълум қилинди
Дунё
Арманистонда 25 минг инсон умрига зомин бўлган зилзила, Япониянинг Перл-Ҳарборга ҳужуми ва Жанубий Корея қамоқхонасида 40 йил ўтирган КХДР фуқароси. Кун хронология...
Спорт
ЖЧ—2022 да барча чорак финал жуфтликлари маълум бўлди