• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Ўзбекистон Кубоги финалидан олдин мураббийлар иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди

    Футбол бўйича Ўзбекистон Кубоги финалида «Навбаҳор» ва «Насаф» жамоалари 30 октябрь, якшанба куни баҳс олиб боради.

    Учрашув олдидан жамоалар мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Бухоро шаҳрида бўлиб турганимиздан хурсандмиз. Финал – бу футбол байрами. Эртанги финал биз учун жуда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

    Таркибда ўзгариш бўлиши ҳақида

    Ўзгариш бор. Билмадим, аммо, айтишим мумкин, мавсум давомида жамоанинг ўзаги бўлган, йил давомида ўз даражасини кўрсатаётган ўйинчилар учрашувга тайёр.

    «Навбаҳор»да ишлаш ҳақида

    Наманганда ишлаш осон иш эмас. Ҳам мураббий, ҳам футболчи сифатида. «Навбаҳор»да иши юришмаган, аммо, бошқа жамоада ишлаб кетган инсонлар бор. Бу ерда асаб мустаҳкам бўлиши керак. Буни тушунтиришга ҳаракат қиламан. Клуб ўз анъаналарига эга. Аммо, бу анъаналар 24 йилдан буён амалга ошмай келаяпти. Шуни амалга ошириш ҳаракатидамиз. Балки бизгача ҳам кимдир ҳаракат қилгандир ва босим туфайли бунга эриша олмаган бўлиши мумкин. Бугун «Навбаҳор» шарафини ҳимоя қилаётганлар эса, босимларга бардош бера оладиган инсонлардир. Уларда характер ва сифат бор. Асосийси, мухлисларни хурсанд қилишни уддалай оляпмиз ва бу мени қувонтираяпти.

    Мавсум давомида ўзимиз ярата олган вазиятлардан унумлироқ фойдалана олганимизда, бошқа вазиятда турган бўлар эдик. Ўзимиз билан тенг савияли рақибларни мағлуб эта олдик. Бироз даражаси пастроқ жамоалар билан эса, кўп очко йўқотдик. Бунинг сабабини биламиз, нима қилиш кераклигини ҳам биламиз. Бу ҳақда гапириш ҳозирда бироз эрта. Кайфиятимиз яхши. Олдимиздаги учта ўйинда ҳам максимум натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

    Самвел Бабаян, «Навбаҳор» бош мураббийи

    Фото: ПФЛ

    Фото: ПФЛ
    Бугун стадионга бордик ва майдоннинг ажойиб ҳолатда эканига гувоҳ бўлдик. Эртага майдонда ҳақиқий жанг бўлади деб ўйлайман. Чунки, ҳозирги кунда мамлакатнинг энг кучли жамоларидан ҳисобланган икки клуб финалда тўқнаш келади. Биз бу ўйинга анча яхши тайёргарлик кўрдик. Бундай муҳим ўйинларда қатнашиш бўйича тажрибага эгамиз. Бизнинг асосий мақсадимиз эртанги ўйинда ижобий натижа кўрсатиб, мухлисларни хурсанд қилиш.

    Ҳусайн Норчаев финалда иштирок этмаслиги ҳақида

    Ҳусайн Норчаевнинг эртанги ўйинда қатнаша олмаслиги – катта йўқотиш. Биласиз, Ҳусайн охирги ўйинларида бизга голлар билан эмас меҳнатлари билан катта ёрдам бераётганди. Афсуски, эртага Норчаев бизга ёрдам бера олмайди. Биз ярим финалда ҳам йўқотиш билан (Ойбек Бозоров) ўйнадик. Шунинг учун ўз захира имкониятимиздан яхшироқ фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Балки тактик чизиқларни ўзгартиришга тўғри келар, лекин эртанги учрашувга тайёрмиз.

    Жамоанинг руҳий тайёргарлиги ҳақида

    Руҳий тайёргарлик ҳар доим муҳим ҳисобланади. Биз ўтган ўйинни эсдан чиқардик, албатта, икки очко муҳим эди, лекин бошқа вазиятлардан ҳам фойдалана олмадик. Ўтган нарсани қайтариб бўлмайди, шунинг учун бор эътиборимизни эртанги учрашувга қаратганмиз. Асосий мақсадимиз Кубокда ҳам, Суперлигада ҳам максимал натижа қайд этиш. Чунки ҳар икки фронтда ҳам мақсадимизга жуда яқин турибмиз.

    Рақиб ҳақида

    «Навбаҳор» ҳақида ортиқча гапириш шарт эмас. Клуб бу мавсум ҳар йилгиданда кучли. Бу жамоанинг ўйинларида ҳам, бошқа масалаларда ҳам кўриниб турибди. Рақибдан келиб чиқиб айтганда эртанги ўйин осон бўлмаслиги аниқ. Чунки «Навбаҳор» ҳимояланишни ҳам, ҳужум қилишни ҳам яхши билади. Худди шунингдек биз ҳам эртага ўз ўйинимиз орқали ижобий натижа қайд этмоқчимиз.

    «Насаф» пенальтилар сериясига тайёрлиги ҳақида

    Пенальтилар сериясига ҳам тайёргарлик кўрганмиз. Марко Стоноевич агар ўзига ишонса, унга пенальти тепиш имкониятини берамиз. Агар эртанги учрашув пенальтилар сериясигача борадиган бўлса, бизда бу ишни бажарадиган ўйинчилар талайгина.

    Менимча икки жамоа ҳам эҳтиёткор ўйнайди. Чунки бу ерда иккинчи учрашув йўқ ва бошқа имконият бўлмайди. Қанча вақт ўйнашимиз ҳақида ҳеч нарса дея олмайман, лекин эртага икки жамоа ҳам натижа учун ҳаракат қилади.

    Рўзиқул Бердиев, «Насаф» бош мураббийи

    29.10.2022, 20:30   Изоҳ (0)   20364
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Пеп Гвардиола: «Ниҳоят, ‘Манчестер Юнайтед’ қайтмоқда»

    29.10.2022, 17:02

    Лионель Месси қишки трансфер ойнасида «Барселона»га қайтиши мумкин

    29.10.2022, 15:21

    «Барселона» Левандовски учун «Бавария»га қанча бонус тўлаб бериши маълум бўлди

    29.10.2022, 13:03

    Антонио Конте «Ювентус»га қайтиши мумкин

    29.10.2022, 11:02

    «Неймар иши» якунланди. Футболчи ва воқеага алоқадор барча шахслар оқланди

    29.10.2022, 10:03

    Жозе Моуриньо Еврокубоклардаги ғалабалар сони бўйича рекорд қайд этди

    29.10.2022, 09:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.