«Ювентус» Антонио Контени ортга қайтариш имкониятларини кўриб чиқмоқда.
Туринликлар раҳбарияти бош мураббий Массимилиано Аллегри келажагига шубҳа билан қарамоқда.
«Ювентус» хўжайинлари Аллегри ҳозирда «Тоттенҳэм»да ишлаётган Конте сингари ёш футболчилар билан ишлаш қобилияти йўқ деб ҳисобламоқда. Раҳбарият фикрига кўра Антонио «Ювентус»нинг сўнгги йилларда йўқолиб қолган ДНКсини қайтаришга қодир.
Шунингдек, Контенинг ўзи ҳам агарда Италия клубидан таклиф тушса, қабул қилишга тайёр.
Италиялик мураббийнинг «шпорлар» билан шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.
«Ювентус» А Серияда 19 очко билан 8-ўринда бормоқда, Чемпионлар Лигасида эса гуруҳда 3 очко жамғарган ҳолда 3-ўринни эгаллаб турибди.,
Изоҳ (0)