Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қонун президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали хабар бермоқда.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Унга кўра, ихтисослашган тиббий муассасаларнинг шифокорлари ва ўрта тиббий ходимлари – махсус иш стажи шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овулларда камида 25 йил бўлган тақдирда охирги иш жойидан қатъи назар, белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Қонунга мувофиқ, ўгай ота ва ўгай онанинг вафот этган ўгай ўғилни (қизни) тарбиялагани ёки боққанини аниқлаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Ҳисоблаб чиқарилган пенсияларга устама ҳақлар Ўзбекистон олдида алоҳида хизматлари бўлган шахсларга – пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизидан 150 фоизигача белгиланади. Бунда уларнинг пенсиясига устама тўлаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади.

I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади. Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилган санадаги ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
«Ҳудудгазтаъминот» аҳолини газдан оқилона фойдаланишга чақирди
Маҳаллий
«Кимдир жавоб бериши, кимдир қусиши керак» — фаоллар газ ва электр муаммоси сабабчиларига жазо сўрамоқда
Маҳаллий
Тошкент вилоятида эр-хотин ва уларнинг уч ойлик чақалоғи ис газидан вафот этди