Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

NASA 25 октябрь куни Туркманистоннинг Хазар шаҳри яқинида катта ҳажмда метан сизиб чиққанини маълум қилди, деб ёзади «Хроника Туркменистана».

NASA томонидан Хазар ярим оролида аниқланган метан шлейфлари

NASA томонидан Хазар ярим оролида аниқланган метан шлейфлари
Фото: NASA

Сунъий йўлдошга ўрнатилган спектрометрлар ушбу ҳудудда газ манбаларидан чиққан ва 32 километрдан ортиқ масофага ёйилган 12 та шлейфни аниқлаган. NASA мутахассислари ҳисоб-китобларига кўра, бу соатига 50,4 тонна метан отилиб чиқаётганини билдиради.

Тахминан шундай ҳажмдаги метан АҚШда 2015 йил Алисо канёнида содир бўлган энг йирик авариялардан бирида сизиб чиққанди.

Нашр эслатишича, Bloomberg нашри февраль ойида ўтказган суриштирувларга мувофиқ, метан сизиб чиққани аниқланган, Каспий денгизи бўйидаги конларнинг барчаси «Туркмангаз» ва «Туркманнефть» давлат компаниялари томонидан қазилмоқда. Журналистлар компаниялар раҳбариятларини эскирган ускуналардан фойдаланишда, ишчиларни эса масъулиятсизликда айблади. 2017 йил январидан 2020 йил ноябригача ушбу ҳудудда жами 944 марта метан сизиб чиқиши кузатилган.

2021 йил ноябрида ўша пайтда бош вазир ўринбосари бўлган Сердар Бердимуҳамедов БМТнинг Глазгодаги иқлим саммитида метан сизиб чиқишини камайтиришга ваъда берганди. Шундан кейин икки ҳафта ўтиб, Болқон вилоятининг Киянли қишлоғида Малайзиянинг Petronas Carигали компанияси терминалида иккиламчи нефть гази катта ҳажмда ажралиб чиққан эди.

«Туркмангаз» ва «Туркманнефть» давлат компаниялари, шунингдек, мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги экспертларнинг метан сизиб чиқиши юзасидан ёзма мурожаатлари ва телефон қўнғироқларини эътиборсиз қолдирган.

Айни вақтда эса Туркманистон расмийлари Париж битими бўйича мажбуриятларни бажариш учун 2030 йилгача иссиқхона газлари ажралиб чиқишини камайтириш режаларини маълум қилмоқда. Бироқ бу борада аниқ кўрсаткичлар ошкор этилгани йўқ.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Володин бошчилигидаги Россия парламент делегациясини қабул қилди (фото)
Дунё
Саакашвилининг организмида маргимуш топилди — адвокат