• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Арманистон парламенти йиғилишига бостириб кирган террорчилар, Акаев давридаги Қирғизистон ва чеченлар етакчисига айланган Жохар Дудаев. Кун хронологиясида 27 октябрь

    27 октябрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан Арманистон парламенти йиғилишига бостириб кирган террорчилар, Қирғизистон биринчи президентига айланган Асқар Акаев ва генерал Жохар Дудаевнинг Чеченистон раҳбарига оид фактлар ўрин олган.

    Арманистон парламентига бостириб кирган террорчилар

    1999 йилнинг 27 октябрь куни Ереванда теракт содир бўлганди. Жиноятчилар Арманистон миллий кенгаши йиғилиши ўтказилаётган залга бостириб кириб, парламент ва ҳукумат аъзоларини ўққа тута бошлаган.

    Фото: АПА

    Фото: АПА

    Террорчилик ҳужуми оқибатида Арманистон бош вазири Вазген Саркисян, парламент спикери Карен Демирчян, спикер ўринбосарлари Юрий Бахшян ва Рубен Мироян, тезкор масалалар бўйича вазир Леонард Петросян, парламент депутатлари Арменак Арменакян, Генрий Абрамян, Микаэл Котанян ҳалок бўлган.

    Етти киши жароҳат олган — депутатлар Эрмине Нагдалян, Андраник Манукян, Армен Хачатрян, Эдмонг Сатурян, Жирайр Геворкян ва Эмма Худабашян, хусусиялаштириш вазири Павел Галтахчян. 40 ортиқ одам асирга олинган.

    Асирларнинг бир қисми шу куни кечаси озод қилган, қолганлари эрталабгача — мамлакат президенти Роберт Кочарян билан музокаралардан кейин Наири Унанян бошчилигидаги қуролланган шахслар таслим бўлгунга қадар тутқунда бўлган.

    Мазкур ишда 91 киши жабрланган деб топилган, 129 киши гувоҳ сифатида сўроқ қилинган бўлиб, улар орасида миллий кенгаш аппарати ходимлари, журналист ва қўриқчилар ҳам бўлган.

    Теракт тергови доирасида Миллий хавфсизлик котиби, Арманистон президентининг маслаҳатчиси Алексан Арутюнян ҳибсга олинган. 2000 йилнинг январида Миллий телевидение ижрочи директори ўринбосари Арутюн Арутюнян ушланган. Охир-оқибат иккиси ҳам озод этилган.

    Суд жараёни 2001 йилнинг 15 февралида бошланган. 2001 йилнинг 20 июнида амнистия тўғрисидаги қарор кучга кирган ва 30 нафар айбланувчининг олти нафари қўйиб юборилган. 2003 йил 2 декабрда Арманистон парламентидаги теракт бўйича ҳукмни эълон қилган.

    Фото: АПА

    Фото: АПА

    Олти нафар судланувчи — собиқ журналист ва гуруҳ раҳбари Наири Унанян ва унинг укаси Карен Унанян, Эдик Григорян, Врам Галстян, Дереник Бежанян ва Ашот Князян умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилган, Гамлет Степанян эса 14 йилдан озодликдан маҳрум қилинган. Етти нафар шахснинг барчаси Арманистон Жиноят кодексининг қатор моддалари, жумладан, давлатга хиёнат ва терроризмда айбдор деб топилган.

    Террорчилик ҳаракати ташкилотчиларига нисбатан алоҳида процессга бўлинган қисм бўйича жиноят иши қўзғатилган. 2004 йил ноябрда Арманистон Бош прокуратураси жиноят аломатларининг йўқлиги боис ишни тўхтатиш бўйича қарор қабул қилган. Тергов гуруҳи раҳбарининг маълумотларига кўра, терактни ташкиллаштиришга эҳтимолий алоқадорларга оид янги фактларни аниқлаш борасида барча тергов-тезкор усулларидан фойдаланилган.

    Фото: Regnum

    Фото: Regnum

    2011 йилда умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилган қуролланган гуруҳ етакчиси Наири Унанян тайинланган жазони қайта кўриб чиқиш бўйича ариза берган. Суд унинг талабини рад этган. 2019 йилда у шартли равишда муддатидан олдин озод этилиш бўйича даъво аризасини киритган. Мамлакат қонунчилигига кўра, 20 йил жазо ўтаган маҳкум шу каби имкониятни сўрашга ҳақли.

    2009 йилнинг 27 октябрь куни Арманистон Миллий кенгаши боғида теракт қурбонлари хотирасига ўрнатилган ёдгорликнинг очилиш маросими бўлиб ўтган.

    Фото: Regnum

    Фото: Regnum

    Норасмий маълумотларга кўра, теракт минтақада ўз манфаатларини кўзлаган мамлакат махсус хизматлари томонидан ташкиллаштирилган. Мазкур версия 1999 йилнинг ноябрида Истанбулда ЕХҲТ саммити ўтказилиши, унда Арманистон ва Озарбайжон раҳбарлари бир ҳужжатни имзолаши керак бўлгани билан асосланган. Қорабоғ муаммосини ҳал этишга иштирок этган ўртакашлардан бирининг таклифига кўра, Озарбайжон Тўғри Қорабоғ билан бирлаштириб турувчи Лочин коридорини Арманистонга бериши, ўрнига Мегрин тумани ҳудудларининг бир қисмини олиши керак бўлган. Ушбу вариант арман сиёсатчилари томонидан ёмон кутиб олинган. Айниқса, бош вазир Вазген Саркисян ва спикер Карен Демирчян фаол қаршилик кўрсатган. Арманистон парламентидаги терактдан кейин Истанбулда ҳужжат имзоланмаган.

    Асқар Акаев даврида Қирғизистон қандай яшаганди?

    1990 йилнинг 27 октябрь куни Асқар Акаев Қирғизистон ССР президенти этиб сайланганди. У мамлакатни 15 йил давомида бошқарган бўлиб, нафақат демократия, сўз эркинлиги, сиёсий плюрализм тамал тошини қўйган, балки сиёсий таъқиблар ва таниш-билишчилик анъаналарини авж олдирган. Акаев даврида оғриқли хусусийлаштириш ўтказилган, коррупция ошган, оммавий меҳнат миграцияси бошланган. Давлат раҳбари ва унинг оиласига қарши акциялар намойишчиларнинг ўлими билан якунланган.

    Фото: «Коммерсантъ»

    Фото: «Коммерсантъ»

    Асқар Акаев 1944 йилнинг 10 ноябрида колхозчи оиласида дунёга келган. Мактабни олдин медал билан тамомлаб, Ленинград аниқ механика ва оптика институтига ўқишга кирган, кейинчалик шу ерда аспирантурага қолган. 1980 йилда у Москва муҳандислик-физика институтида докторлик диссертациясини ёқлаган, тўрт йилдан кейин Қирғизистон ССР академигига айланиш учун ватанига қайтган. 1989 йилда Акаев республика Фанлар академияси раҳбари бўлган. 1990 йил 27 октябрь куни Акаев республика Олий Кенгаши қарори билан президент этиб сайланган. 1991 йил 31 августда Қирғизистон Марказий Осиёда демократик йўналиш ривожланаётган биринчи мустақил республикага айланган.

    Қирғизистон мустақилликка эришганидан кейин ўзининг биринчи Конституциясини қабул қилиб, у билан демократик принциплар ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаб қўйган. Ғарб тадқиқотчилари Қирғизистонни собиқ СССРдаги «демократия воҳаси» деб атаган. Қирғизистон параллел равишда бошқа давлатларга ўз чегараларини очга бошлаган.

    «Акаев давирда биринчи ‘челноклар’ пайдо бўлди. Одамлар Туркия ва Хитойдан товар олиб келиб, шу ерда сота бошлади, чунки бозорлар бўш эди. Ҳатто сақич ҳам Туркиядан олиб келинарди», — дейди сураткаш Искен Сидиков.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    1995 йилда Акаев президентлик сайловларида 71 фоиз овоз тўплаб ғалаба қозонган. Ўшанда давлат раҳбари мустақил ResPublica газетасига қарши даъво аризасини киритиб, нашрни президентнинг Швейцария ва Туркияда кўчмас мулклари борлиги ҳақида бўҳтон мақола ёзганликда айблаган. Суд нашр бош муҳаррири Замир Сидиковни бир йилга озодликдан маҳрум этган. 1997 йилда Сидиков яна юқоридаги айблов билан 1,6 йилга қамалган, бироқ Олий суддаги митинглар сериясидан кейин у оқланган.

    1997 йилда бошқа юқори мартабали амалдорлар ҳам, масалан, бош вазир Николай Танаев журналистларни туҳмат ва ҳақоратда айблаб, судга бера бошлаган. «Кечагина сўз эркинлиги ҳақида гапирган одамлар журналистларга босим ўтказар, кўп миллионлик даъво аризаларини киритиб, нашрни хонавайрон қилар эди. Газеталар ёпилиб кетди, нашриёт уйлари тортиб олинди», — дейди ResPublica’да ишлаган Влад Ушаков.

    Шу билан бирга, мухолифатга қарши жиноий ишлар қўзғатилган: Бишкек собиқ мери ва президентлик сайловларида Акаевнинг асосий рақиби Феликс Кулов хизмат мавқейини суиистеъмол қилишда айбланган. 1992 йилдан 1996 йилга қадар Қирғизистон ЯИМ 60 фоизга тушиб кетиб, қашшоқлик ва ишсизлик даражасини ошириб юборган. 2000 йил эса қирғизистонликлар орасидаги меҳнат миграцияси энг юқори нуқтага чиққан: мамлакатдан 400 минг киши ишлаш учун хорижга, асосан, Россияга чиқиб кетган.

    Мигрантларнинг пул ўтказмалари ҳисобига мамлакатдаги қашшоқлик даражаси қисқара бошлаган, бироқ қирғизистонликларнинг қарийб ярми кунига 1,9 доллардан камроққа яшашга мажбур эди. Шу сабабли меҳнат миграцияси орта бошлаган.

    2002 йилда мигрантларнинг пул ўтказмалари ҳажми 28 миллион долларни ташкил этган бўлса, 2005 йилда қирғизистонликлар ўз уйларига 280 миллион доллар юборган — бу мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 13 фоизи эди.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    2002 йилда Акаев парламент рухсатисиз мамлакатнинг Хитой билан чегарасидаги баҳсли 95 минг гектар ерни бериш тўғрисидаги келишувни имзолайди. Мухолифат Акаевни коррупция ва қонунбузарликда айблайди, чунки чегара демаркациясига оид қарорни фақат Юқори Кенгаш қабул қила олган.

    Президентга импичмент эълон қилиш таклифини илгари сурган мухолиф депутат Азимбек Бекназаровнинг ҳибсга олиниши 2002 йил мартда Акаевга қарши Жалолобод туманида норозилик намойишларини юзага келтирган. Ўшанда куч тузилмалари тинч аҳолига қарши ўқ узиб, олти кишини ўлдирганди.

    2003 йилги референдумда Акаев президентлик ваколатларини сезиларли даражада кенгайтиришга эришган. Акаев ҳокимиятни зўравонлик билан ушлаб туриш ва қариндош-уруғчилик бошқарувида айблаш давом этган. 2005 йилда Акаевнинг оиласи мамлакатни эркин бошқарган: рафиқаси Марям Акаева барча кадр масалаларини ҳал этган, парламент эса фарзандлари — Айдар ва Бермет қўлига ўтган. Аҳолининг оғир иқтисодий ҳолати, ишсизлик, оммавий коррупция ва парламент сайловлари натижаларининг сохталаштирилиши 2005 йилнинг мартида «лола инқилоби»га олиб келган.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Ўша йили парламент сайловларида фақат ҳукуматга қаровчи партиялар ғолиб чиққан, айрим мухолифлар ҳатто сайловларга қўйилмаган ҳам. ЕХҲТ ва Европарламентдан келган кузатувчилар овоз бериш жараёнларини халқаро нормаларга мос келмайди дея тан олган.

    4 март куни Қирғизистон жанубида норозилик тўлқинлари бошланган — мухолифат тарафдорлари маъмурий биноларни эгаллаб олиб, муқобил бошқарув органларини тузишга киришган. Икки ҳафтадан кейин мухолифат республика жанубини назорат остига олган ва Акаевнинг истеъфосини талаб қилган. 24 март куни намойишлар Бишкекка етиб борган: Алато майдонида 30 минг одам тўпланиб, Оқ уйни эгаллаган. Акаев сўнгги дақиқаларда хонасидан тарк этиб, оиласи билан Қирғизистондан қочиб кетишга улгурган.

    Дудаевнинг Чеченистон тепасига келиши

    Бундан 31 йил олдин 27 октябрь куни совет Ҳарбий-ҳаво кучлари собиқ генерали Жохар Дудаев ўзини ўзи республика дея эълон қилган Чеченистон Ичкерия Республикаси президенти этиб сайланган. У Чеченистоннинг Россиядан ажралиши тарафдори бўлган. Айнан у 1994 йилнинг декабрида федерал кучларга қарши бошланган жанговар ҳаракатларга бошчилик қилган.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Россия қонунчилигига зид равишда пайдо бўлган Ичкерия 2000 йилга қадар мавжуд эди. Федерал ҳукумат давлат ичида бошқа давлатнинг яратилишига қаршилик кўрсатишга уринган. Нолегетимлик ва дунёнинг бирор давлати томонидан тан олинмасликка қарамай Дудаевнинг қарорига кўра, «республика»нинг ўз мадҳияси, байроғи ва герби, шунингдек, шариат судлари пайдо бўлган.

    Дудаев 1996 йилнинг апрелида ўлдирилган. Ракета зарбалари у Чеченистондаги Гехи-Чу қишлоғида сунъий йўлдош телефони орқали мулоқот қилаётган вақтда амалга оширилган. Сепаратистлар етакчисининг ўлдирилиши Кремлга у қадар фойда бермаган: бу вақтга келиб жангарилар Чеченистонни ўз назорати остига олганди. Бир неча ойдан кейин имзоланган тинчлик битими можарога якун ясаган, бироқ бир неча йилга Чеченистонни де-факто мустақил давлатга айлантирганди.

    Дудаев СССР даврида омадли ҳарбий учувчи, стратегик узоқ масофали бомбардимончи қўмондони ва миллати Чечен бўлган ягона генерал эди. У Тамбов олий ҳарбий билим юртига ота-онасида айтмасдан ҳужжат топширган ва у ўқишга қабул қилинган.

    Дудаевнинг беваси Алла ўзининг автобиографик китобида марҳум турмуш ўртоғи ҳақида ёзган бўлиб, Дудаев полк командири сифатида ҳамкасб офицерлари орасида яхши обрўга эга бўлган, Дудаевни яхши таниган Ҳарбий-ҳаво кучлари генерали Владимир Безковов эса шахсан уни полк командири этиб тайинлашни тавсия қилган.

    Фото: Peopleс

    Фото: Peopleс

    1990 йили армия сафидан генерал майор ҳарбий унвонида бўшаган Дудаев Умуммиллий Чечен халқи конгресси раҳбари этиб тайинланиш таклифини қабул қилган. Конгресс таркибидан турли расмий Чеченистон-Ингушетия ҳукуматига қарши бўлган турли мухолифат гуруҳлари тўпланганди. Уларнинг аъзолари орасида бўлажак Чечен жангарилари командирлари Зелимхан Яндарбиев ва Мовлади Удугов ҳам бўлган. 1991 йил августдаги норозилик намойишларидан фойдаланган Дудаев ҳамда унинг тарафдорлари маҳаллий ҳукуматга қарши чиқа бошлайди.

    Қўзғолон кўтарган республиканинг деярли ягона етакчиси айланган Дудаев барча бошқарув органларини бўйсундириб, раҳбар ролига киришган. 1994 йилда Грознийда Россия мудофаа вазири Павел Грачев ва Жохар Дудаев иштирокидаги охирги учрашув бўлиб ўтган. Уларнинг иккиси ҳам ўз вақтида Афғонистонда хизмат қилганди.

    Фото: Peopleс

    Фото: Peopleс

    Бироқ генералларнинг мулоқоти қовушмайди. Ўша учрашув гувоҳларининг айтишича, Дудаев Россия президенти Борис Ельцин ўзи билан учрашишни истамаётганидан шикоят қилган. Ельцин администрациясининг собиқ раҳбари Сергей Филатовга кўра, кўплаб вазиятлар сабаб Дудаевнинг ҳам, федерал марказнинг ҳам яқинлашиши қийин бўлган.

    «Дудаевнинг ёнида доим Басаев ва унинг жамоаси бор бўлиб, уни ҳеч ким билан гаплаштирмасди. Ельцин билан учрашиш имконияти бор эди, бироқ Кремлда унга нисбатан муносабат аниқ эмасди: кўпчилик у ўз рейтингини кўтаришда учрашувдан фойдаланмоқчи деб ҳисоблаган», — дейди Филатов.

    Учрашувда Грачев ва Дудаев бир-бирига сен деб мурожаат қилган бўлса-да, улар муросага кела олмаган. «Хўш, Жўхар урушамизми?», «Ҳа, Паша, урушамиз», — деган Дудаев.

    Фото: Peopleс

    Фото: Peopleс

    1994 йилнинг ноябрь охирларида Грознийда аксилтеррорчилик операциясини бошлаш бўйича қарор қабул қилинган. Грачев Грознийни «битта десант полка» билан олишга уринган, бироқ буни амалга ошира олмаган, жангариларнинг аксарият командирлари, жумладан, Аслан Масхадов Совет армиясида хизмат қилган бўлиб, рақиблар ҳаракатини тушунган. Генерал Лех Рохлин охир-оқибат Грачев томонидан Грознийни қўлга олиш режасини «жиноий авантюра» деб атаган.

    Биринчи Чечен урушида умумий ҳисобда федерал кучларнинг 5 минг ҳарбийси ҳалок бўлган, 16 мингдан ортиқ одам жароҳатланган. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига кўра, қурбонлар сони аслида бундан беш баробарга кўпни ташкил этади.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: АҚШдаги китларни қутқариб қолган совет денгизчилари, МРБ бошлиғи томонидан ўлдирилган Корея президенти ва сирли «YOGTZE иши». Кун хронологиясида 26 октябрь

    27.10.2022, 09:30   Изоҳ (0)   51543
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Орловда Ўзбекистон фуқароларига урушга чақирув қоғозлари келган

    27.10.2022, 08:27

    Гвинея-Бисау президенти Зеленскийга Путиннинг мурожаатини етказди

    27.10.2022, 08:24

    Эрондаги Шоҳ Черах мақбарасига террорчилар томонидан ўт очилди

    26.10.2022, 23:56

    Швейцария Украинага ҳарбий маҳсулотлар экспортини чеклади

    26.10.2022, 23:50

    «Бир ҳафта ичида 70 минг одам Днепрнинг чап қирғоғига ўтди» — Сальдо

    26.10.2022, 22:58

    Ксения Собчак катта миқдордаги товламачилик ишида гумон қилинмоқда

    26.10.2022, 22:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.