«Новая газета. Европа» нашри Россия таркибига кирувчи Мордовиядаги колониядан «Вагнер» ёлланма жангчилари таркибида Украинадаги жанговар зонага жўнатилган маҳбуслар шахсини аниқлагани хабар қилинганди. Қамоқхонадан жами юздан ортиқ киши фронтга юборилган бўлиб, уларнинг ярми Ўзбекистон, Тожикистон, Молдова, Сербия ва Миср шунингдек, Украина фуқаролари экани келтирилган.
Иқтисодчи Отабек Бакиров мазкур хабар юзасидан Ўзбекистон расмийларига мурожаат қилиб, ўзбекистонликларнинг урушга юборилишига томошабин бўлиб турмасликка чақирди.
Урушга юборилган маҳбуслар қаторида, афсуски, Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор. Нашр («Новая газета. Европа») Бахтиер Кувандиков, Куралбек Кучкаров, Исломбек Соборов, Азамат Зулунов, Сордор Закиров ва Насимхон Мовлонов кабиларнинг номини санаган (уларнинг фамилияси ва исми русча ўлчовларда ёзилган). Аввалроқ Ярославл ва Владимирдаги қамоқхоналардан ўзбекистонлик маҳбусларни урушга юборишга уринишлар бўлгани ёзилганди.Аввалроқ туркманистонлик мухолифатчи сиёсатчи Мурод Қурбонов маҳаллий фаолларга таяниб, Туркманистонда юзлаб маҳбуслар Украинадаги урушга юборилганини маълум қилганди.Қамоқхонадаги маҳбусларни урушга ёллаш билан асосан Путиннинг қассоби сифатида танилган Пригожин раҳбарлигидаги «Вагнер» гуруҳи шуғулланмоқда.
Ўзбекистон расмийлари қамоқхоналардаги маҳбус ватандошларимизнинг урушга юборилишига четдан томошабин бўлиб турмаслиги зарур. Чунки маҳбусларда афсуски танлов бўлмайди, уларни босим остида мажбурлаш ҳам шарт эмас.
Кимдир маҳбус-ку, жазога лойиқ деб қўл силташи, кўз юмиши мумкин. Лекин улар ҳам хақ-ҳуқуқларга эга, қолаверса ватандошларимиз.
Адашмасам, Ўзбекистон ва Россия ўртасида маҳбусларни алмашиш бўйича битим мавжуд. Бир неча йил аввал Россия қамоқхоналарида 7 минг ўзбекистонлик маҳбус борлиги айтиларди. Бу кичик рақам эмас, ҳар бири алоҳида тақдир, алоҳида фожиа».
Отабек Бакиров, иқтисодчи.
Изоҳ (1)
АВВАЛАМБОР УЛАР ВАТАНДОШЛАРИМИЗ, ҚАНДАЙ ҚАМАЛГАНИ БУ ИККИНЧИ МАСАЛА. бИЗ БИРОРТА ВАТАНДОШИТМИЗНИ ЧЕТ ЭЛДА ЎЗ ҲОЛИГА ТАШЛАБ ҚЎЙИШГА ҲАҚҚИМИЗ ЙЎҚ.