Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги Ғафур Ғулом боғи Dream Парк номи билан қайта очилгани хабар қилинганди. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати ижтимоий тармоқлардаги боғнинг номи ўзгаргани бўйича билдирилган эътирозларга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, бу борада Чилонзор тумани ҳокимининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича маслаҳатчиси берган маълумотларга кўра, боғнинг номланишига расман ўзгартириш киритилмаган. Боғ номини ўзгартириш ҳақида Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси номига ариза келиб тушмаган.

«Албатта, бу борада жамоатчилик фикри ҳам эътиборга олинади. Боғ олдин аталган номи Ғафур Ғулом номидаги боғ бўлиб қолади», — дея маълумот бермоқда Ботир Расулов.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Дунё
«Сирли одам» — Мурали Лал Жаланнинг Minerva City бўйича интервьюси баҳсларга сабаб бўлмоқда. Лал Жалан аслида ким?
Спорт
Бобур Абдухолиқов Беларусда мавсумнинг энг яхши тўпурари ва энг яхши футболчиси совринига эга чиқди