Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё—Европа Иттифоқи» саммитида нутқ сўзлайди ва Тошкентда Европа кенгаши президентини қабул қилади.
Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, Мирзиёев давлат раҳбарларининг «Марказий Осиё—Европа Иттифоқи» форматидаги биринчи мажлисида иштирок этиш учун 27 октябрь куни амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади.
Тадбирда Европа кенгаши президенти Шарл Мишел ва минтақа мамлакатларининг етакчилари иштирок этиши кўзда тутилган. Саммит кун тартибига мувофиқ, сиёсий мулоқотни ривожлантириш, ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш, савдо-иқтисодий шериклик ва маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш истиқболлари муҳокама қилинади.
Шу кун кечаси Европа кенгаши президенти Шарл Мишел Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.
28 октябрь куни Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Мамлакатнинг Европа Иттифоқи билан икки ва кўп томонлама ҳамкорлигига оид масалаларнинг кенг доираси кўриб чиқилади.
Олий мартабали меҳмон юртимизга ташрифи чоғида Самарқанд шаҳрига ташриф буюради.
Изоҳ (0)