Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 27 октябрда амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 26,42 сўмга кўтарилиб, 11 155,12 сўмни ташкил қилди. Евро 205,66 сўмга ошиб, 11 184,12 сўм бўлди. Рубль 1,18 сўмга юқорилаб, 181,46 сўм бўлди.
Бундан аввал долларнинг расмий курси тўрт кунлик пастлашдан сўнг кўтарилиб, 11 128,70 сўмни ташкил қилганди. Евро ҳам ошиб, рубль пастлаганди.
Изоҳ (0)