Жорий йилнинг 21 октябрь санасида Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносиб нишонланди.
Бироқ ўзбек тилига бўлган ҳурматни байрам кунидагина ифода этиш тўғрими? Тил ҳақидаги муаммолар, таклифларни ҳар доим муҳокама қилиш керак эмасми? Шу сабабдан Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши илтимоснома билан чиқди.
Ватан севгиси она тилига бўлган ҳурматдан бошланади. Ҳар биримиз юрт номи — «O‘zbekiston» сўзини тўғри ёзиш орқали давлат тилига муҳим эътибор қаратган бўламиз.Гап «O‘zbekiston» номидаги «O‘» ҳарфини лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида тўғри ёзиш ҳақида бормоқда. Афсуски, ўзимиз матн терганимизда ҳам, пешлавҳа-ю, турли ҳужжатларда хатога йўл қўймоқдамиз. Бунинг хавфли томони — ёшлар ҳамда кирилл ёзувига ўрганган инсонлар шундай ёзилиши керак экан, деган фикрга келиши мумкин.
Сизлардан илтимос,
комютернинг ўнг томондаги паст бурчагида тилларни белгиловчи тугмада инглиз тилини танланг;
- Компьютерда лотин алифбосида «O‘» ҳарфини тўғри ёзиш учун қуйидаги ҳаракатларни амалга оширинг:
Word дастурида аввал «О» ҳарфини ёзиб, сўнг Аlt+0145 тугмалари бирикмасини босинг. (Одатий тарзда «О» ҳарфини ёзиб, ундан сўнг апостроф (’) белгисини қўллаш нотўғри ҳисобланади) — «O’zbekiston» эмас «O‘zbekiston».
Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши
- Пешлавҳалар, эълонлар, турли жойларда давлатимиз номи нотўғри ёзилганига дуч келсангиз, ушбу ёзув эгаларини бу ҳақида хабардор қилишингизни сўраймиз.
- Расмий ҳужжатларда келтириладиган «O‘zbekiston» номи тўғри ёзилишини таъминлаш давлат идоралари ходимлари томонидан амалга оширилиши зарур.
Изоҳ (0)