«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Сон Ҳён Мин фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.
30 ёшли футболчига Мадриднинг «Реал»идан қизиқиш бор. Соннинг олиб келишни мадридликлар устози Карло Анчелотти хоҳламоқда, дея хабар қилмоқда Sport1.
Жанубий Корея терма жамоаси сардори фаолиятидаги кейинги қадамни босишга тайёр. Яқин ойлар ичида Сон келажаги борасида яхшилаб ўйлаб кўради ва якуний қарорни чиқаради.
Сон Ҳён Мин Премер Лига жорий мавсумида 12 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 2 та голли узатма муаллифига айланди.
Кореялик форварднинг «шпорлар» билан амалдаги шартномасини 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Қайд этиш керак, «Реал» ва «Тоттенҳэм» жамоалари ўзаро яхши муносабатда. Яқин ўтмишда «қаймоқранглилар» инглиз клубидан Лука Модрич, Гарет Бэйл каби юлдузларни сотиб олганди.
Изоҳ (0)