Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида қуёш тутилмоқда, дея хабар берди «Дарё» мухбири.
Маълум бўлишича, жараён бугун, 25 октябрь куни соат 15:08 да бошланган бўлиб, айни пайтга қадар давом этмоқда.
Мутахассисларнинг айтишича, қуёш тутилиши узоғи билан 16:23 гача давом этиши мумкин. Нукусликлар 2 соат 25 дақиқа ушбу ҳолатни кузатиши мумкин бўлади.
«Дарё» мухбирининг қўшимча қилишича, Нукусда эрта тонгдан бошланган ёмғир ва булутлар ноёб табиат ҳодисасини кўришни бироз қийинлаштирмоқда.
Изоҳ (0)