Тошкент ва Андижон вилоятларида ер майдонлари савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Департаментнинг Янгийўл туман бўлими томонидан ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро I.А. ва Кадастрлар палатаси Янгийўл тумани филиали муҳандиси Ш.Х. «У.Ю.» агрофирмасига қарашли 32 сотих ер майдонини фуқаро Ш.га фирибгарлик йўли билан 29 минг долларга сотишга келишиб, танишлари орқали ҳужжатларни расмийлаштириб бериши эвазига олдиндан 10 400 долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департамент, ДХХ ва ИИВнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Улуғнор тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгаши ҳисобчиси Д.Ш. фуқаро Ш.нинг опаси М.нинг номига ташкил қилинган «Ёшлар боғи» ҳудудидан 3,5 гектар ер майдонини деҳқончилик қилиш учун ажратиб бериш эвазига 4 миллион сўм пулини олиб, кейинчалик ушбу ер майдонини онлайн-аукцион орқали ютиб олиб бериш ва кадастр ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 1 000 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир: Қибрайда 90 гектар ерни аукцион орқали ютиб бериш учун 30 минг доллар олган шахс ушланди
Изоҳ (0)