«Наполи» А Серия 11-турида «Рома»ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Неаполликлар жорий мавсум барча мусобақалар доирасида 15 та ўйиннинг 13 тасида ғалаба қозонди ва иккита дуранг қайд этди. «Наполи» «ПСЖ» ва «Реал» билан биргаликда жорий мавсум топ-5 лигалар клублари орасида мағлубиятга учрамай келмоқда.
Сўнгги бор «Наполи» 31 август куни «Фиорентина»га қарши баҳсда (0:0) очко йўқотганди. Шундан кейин жамоа қаторасига 11 та ўйинда ғалаба қозонди, тўплар нисбати — 33:10.
«Наполи» ғалабали серия борасида клуб рекордини такрорлади. Рекорд 1986 йил ўрнатилганди. Ўшанда таркибида Марадонаси бор неаполликлар апрелдан сентябрга қадар кетма-кет 11 ўйинни ғалаба билан якунлаганди.
Лучано Спалетти жамоасининг кейинги рақиби «Рейнжерс» бўлади. Чемпионлар Лигаси доирасидаги ўйин 26 октябрь куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)