«Қора Адам» кассаси Голливуднинг таниқли актёри Дуэйн Жонсон учун шахсий рекорд ўрнатди, деб ёзади «Фильм.ru».
Forbes маълумотларига кўра, охир оқибат Warner Bros. Discovery’га Supermen эмас, балки Қора Адам керак эди. Фильм маҳаллий прокатнинг биринчи кунидаёқ 26,8 миллион доллар тўплади ва бу картина Дуэйн Жонсон карьерасидаги энг яхши натижага айланди.
Тахминларга кўра, дебют картина ҳафта охиригача 60-63 миллион доллар ишлаб топади. Қолаверса, у ҳали томошабин ва танқидчилар томонидан билдириладиган шарҳларсиз ҳозирда Rotten Tomatoes рейтингида 5,2 / 10 ва Cinemascore’да ўртача Б+ рейтингига эга. Эҳтимол, «Қора Адам» яна бир нечта рекордларни ўрнатиб, кассаларда муваффақият қозонар.
Изоҳ (0)