• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Бу касаллик билан курашмасангиз, олиб кетиб қолади». Саида Раметова саратонни қандай енгаётгани ҳамда келинлари билан муносабатлари ҳақида (видео)

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова «Севимли» телеканалининг «Машҳурлар» кўрсатувига берган интервьюсида саратон касаллигини қандай енггани, келинлари билан қандай муносабатда экани, талабалик йиллари, ота-онасига берган ваъдаси, уни асоссиз театрдан ишдан бўшатишгани ва бу ҳолат у учун оғир бўлгани, ҳозирги актриса ва актёрларнинг фаолияти ҳақида гапирди.

    Саида Раметова умрининг қайси йилларини соғиниши ҳақида

    «Тўғрисини айтсам, яқинда ёшлик йилларимни кўп эсладим. Елиб-югуриб тинмасдан ролларни ижро этганимни ёдга олдим. Кейин ўзимга-ўзим яхши ҳам тиниб-тинчимасдан кинода, сериалда, театрда кўп ролларни ижро этган эканман дедим, ҳозир икки йилдан буён рол ижро этишни сал камайтирдим. Соғлиғим туфайли, шунда ҳам нолимайман, Аллоҳнинг суюкли бандаси эканман, кўпчиликнинг дуоси, ўзимнинг ғайратим билан кўплаб кўрсатувлар, сериал, кинода рол ижро этдим. Театрда имкон борича енгилроқ, комедия ролларимни ижро этдим, уч-тўртта классика, тарихий спектаклларимдаги ролларни эса ижро этмай турибман. Энди рухсат беришди, ўша ролларимни эслаб юрибман, ўйнаш ниятим бор. Аллоҳ куч-қувват берсин.

    «Кейин ёшлик даврларимни, опа-сингил, ака-ука, қариндошларим билан ўтган яхши кунларимни эслайман ва нимага бунчалик умр тез ўтяпти, бир пасда катта бўлиб қолдик, ёшлик, жўшқин, кучга тўлиб юрган вақтларимиз тез ўтиб кетгандек гўё. Ҳаётнинг қанчалик ширин, ҳар бир дақиқанинг қадрига етиш керакдек туюлади. Ҳар бир кунга шукрона айтгим келади», — дейди актриса.

    Фото: Видеодан скриншот

    Фото: Видеодан скриншот

    «Ҳаракат қилдим, ўзимда куч топа олдим»

    «Ҳаётни, касбимни яхши кўрганимдан касалликни енга олдим, ҳаёт, яшаш яхши. Бу касаллик билан курашмасангиз ‘олиб кетади’. Шифокорларга, профессорларга раҳмат, ‘ҳаётга ишонч билан қара, бу касаликка енгилиб қолма’, деб кўп нарсаларни ўргатишди. Улар саратон касаллиги ҳақида китоблар беришди, ўқидим, ҳаракат қилдим, ўзимда куч топа олдим. Мен касал эканман деб ваҳимага тушиб, умидсиз бўлиб, шунақа аёллар ҳам бўлди, мен уларга ҳам куч бера олдим. Мени кўриб улар ҳам ҳаракат қилишди. Яқинда ҳам бордим, текширтирдим, ҳаммаси яхши.

    Бироқ бари бир муолажани давом эттириб, парҳез қилиш, ўзимга қарашим, умид, ишончни йўқотмаслик керак. Бу касалликда ғам-ташвиш, қанақадир ёмон нарсаларни ўйламаслик, иложи борича куч тўплаб яшаш керак. Касал бўлган аёлларнинг олдига бордим, суҳбатлашдим, улар билан овқатландим. Аёл оилада керак, аёл борки, дунё, бешик тебраниб туради. Шунинг учун биз ҳам ўзимизни ўйлашимиз керак. Касаллик ўтиб кетгандан кейин эмас, олдинроқ бориб, олдинроқ даволанишимиз керак», — дейди Саида Раметова.

    Фото: Видеодан скриншот

    Фото: Видеодан скриншот

    «Келинларим аҳил, иноқ, шундан хурсанд бўламан, бахтли қайнонаман»

    «Биринчи ўғлим 21 ёшида уйланган. Келинимни яхши кўриб, совчиликка борганман. Қудаларим ҳам, келиним ҳам яхши, совчиликка борганимда озгина қийналганман. ‘Сизни яхши кўрамиз, ҳурмат қиламиз, лекиб қизимизни бермаймиз’ дейишди. Нимагалигини сўрадим, менимча санъаткорларнинг ичида ҳамма томонлама ибратли аёл санъаткор бўлиб юрибман десам, ‘сиз ёмон қайнонасиз’, дейишган. Шу билан рози бўлишди, мана 20 йил бўлди, биз ҳозир келиним билан она-боладекмиз. Яқинда катта ўғлим эгизак фарзандли бўлди. Кейин Азизбекка ёшинг ўтди, уйлан дедим. Эрта-индин деб ўзи ҳам ёши ўтганини билмай қолди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Хуллас, бари бир Аллоҳ ўзини никоҳини ташламагунча икки ёшнинг қалбини бирлаштириб бўлмас экан. Қачон Аллоҳ никоҳини ташласа, пешонасига ёзилгани бўлар экан, пешонадан қутулиб бўлмас экан. Мана ёзилган экан, 33 ёшида уйланди. Ролларни ижро этганим билан ҳаётда хурсанд бўламан, келинларимни ёнини оламан, улар билан она-бола бўлганман. Ҳозир иккинчи келиним ҳам қизимдек. Ёнма-ён яшаймиз, улар алоҳида, биз алоҳидамиз. Иккаласи ҳам кириб бир-бири билан иш қилса, опа-сингилдек бўлиб юрса, маслаҳат қилишса, бу келиним ҳам овсинига ёрдам беради. Фотима ва Зуҳраларга қараб, овқат қилишса бир-бирига узатишади. Аҳил, иноқ, шундан хурсанд бўламан, бахтли қайнонаман», — дейди актриса.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Актриса ота-онаси санъат соҳасига киришига қарши бўлгани ва уларга берган ваъдаси ҳақида 

    «Ўқиган пайтларим эсимга келади, ётоқхонада яшаганман, ўша ерда ‘старста’ қилишган эди. Ҳамма томонлама зўр эдим, қизлар бирорта йигитга қараса, ўқишингни ўқи, соат нечида келдинг деб хоналарини текшириб чиқар эдим. Ўша пайтда менга ‘қайнона’ деб лақаб қўйишган. Ҳаммани текшириб юрасан, сенга нима дейишар эди. ‘Старста’манми менинг курсимда ҳамма нарса жойида бўлиши керак дердим. Ўшанда бу қайноналик қилади деб менга ҳазил қилишар эди. Ҳақиқатан ҳам қайнона ролида танилдим, ўша гапни ҳам ҳикмати бор экан. Ўша пайтда уйдан ҳам кўп пул сўрамасдан ўзим ҳаракат қилар эдим.

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: «Yandeks.ru»

    Чунки ўқишга кирганимдан кейин ҳам рухсат беришлари қийин бўлган. Отам, раҳматли бобо-бувим қарши бўлган, фақат онам рози бўлган, лекин билдирмаган. Ичларидан, мени айнан санъатга қизиқишим учун актриса бўлишимни чин дилдан хоҳлаган. Онамда маҳорат бор эди, шеър, қўшиқ айтган, жуда кўп нарсага қизиқардилар. Улар ‘Мен жуда ҳам хоҳлар эдим, лекин менга рухсат беришмаган, сен кирдинг, бироқ бизни юзимизни ерга қаратма, сен томондаман, ўзингни билиб юргин, ҳамма нарсада иффатингни унутма’, — деб айтган.

    Насиб бўлса ўқишимни битириб, ҳурмат-иззатим билан турмушга чиқаман, фарзандлар кўраман, санъаткорларга орзу қилиб шу касбни эгалладимми, шулардек бўлишга ҳаракат қиламан, Аллоҳ риз-насиба берса, сабр қилиб битта турмуш ўртоғим билан умр ўтказишга, фарзандларим катта бўлганида қуда-андалик бўламан, уларнинг ҳам олдида артистда, шунинг учун ажралди деган гапни кўтара олмайман, сизларнинг ҳам юзингизни ерга қаратмайман, деганман.

    Фото: Видеодан скриншот

    Фото: Видеодан скриншот

    Аллоҳга шукр, уларга нима ваъда берган бўлсам, бажардим, Тошкентга келганимга 45 йилдан ошибди, Жумадулла Раметов билан турмуш қурганимга ҳам, санъат соҳасида ишлаётганимга ҳам 40 йил бўлибди. Барча қийинчиликларга чидадим. Ётоқхонада яшаб юрган вақтларимда оч қолган кунларим ҳам бўлди, ўзимга ва бирортасига хиёнат қилмадим. Ҳаммасига сабр қилдим», — дейди актриса.

    «Менга осон бўлмаган, буни Аллоҳ ва биз ўзим биламан»

    «Яхши ишлаб, яхши ижод қилиб келаётган эдим. Кейин нима бўлди билмайман, ёки кимдир директоримизга мен ҳақимда бирор нарса дедими, билмадим. Кейин менга кўп гапира бошладилар, мен у гапларни эшитишга арзимайман, мен у даражадаги гапларни эшитадиган актриса эмасман. Шунча йил ишлаб, меҳнат қилиб нимага ҳаракат қилдим, касбимни, юртимни яхши кўраман. Ор-номус, андиша учун талашдим. Ҳаммасини кўнглини олишга ҳаракат қилдим. Жумадулла Раметов билан турмуш қуриб, нима бўлса охиригача туришга ҳаракат қилиб келдим. Бизнинг орамиздан ҳам кўп нарса ўтган, душманликлар бўлган.

    Шунча сабр-тоқатли бўлсам, нимага менга бунча муносабат деганман, гоҳида шу нарса алам қилади. Ёки мен ҳаётда нотўғри қадам босдимми дейман, ўзимга-ўзим савол бераман. Ҳалол яшаб меҳнат қилишга ҳаракат қилдим, ўзимга нимани раво кўрсам бошқаларга ҳам шуни раво кўраман. Қўлимдан келса яхшилик қиламан, охири гап-сўзларни кўтара олмадим. Мени ҳеч ким театрдан ҳайдамади, ўзим ишдан бўшашга ариза ёздим. Мен бунақа шароитда, атмосферада ишлай олмайман, кетаман дедим.

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: «Yandeks.ru»

    Театрдаги ҳамкасбларим, устозларим, директоримни ўзи ҳам чиққанидан кейин мени қучоқлаб олди. ‘Мен сенга хайфсан бермоқчи эдим, кетма’, деди. Мен эса кетаман дедим. Шу билан театрдан ўзим ариза ёзиб кетдим. Тўғри менга осон бўлмаган, буни бир ўзим ва Аллоҳ билади. Чунки меҳр бериб ишлагандан кейин, умид ва ишонч билан ҳамма томонни йўлга қўйиб яшаган вақтда шунақа вазият бўлса қийин бўлар экан. Бироқ ўша пайтда ҳам бўш қолмадим, кино, сериал, тўй хизмлатларига бордим. Мен буни ҳеч қачон беркитмаганман, уялмаганман, халқ мени яхши кўрар экан, борганман, бораман ҳам», — дейди Саида Раметова.

    Саида Раметова ҳозирги ёш актриса ва актёрларнинг фаолияти ҳақида

    «Ёшларни ҳам кўп айблашни хоҳламайман. Чунки кўриб турибман, ўзимизни театрда ҳам, бошқа театрда ҳам ёшлар ҳаракат қилади, ўзини устида ишлайди, устозларга яхши муносабатда бўлади. Бизни пайтимизда бир фильмда ишлаш, банд бўлиш қийин эди, нечта чиғириқдан ўтиб, йиллаб рол кутар эдик. Шунинг учун санъатнинг қадирга етар эдик, ҳозирги ёшлар бахтли. Йиллар давомида касбимизга садоқат билан ёндашиб танилдик. Мен ҳар доим айтаман, клип, сериал, реклама кетма-кет, битта актриса еттита-саккизта сериалда чиқяпти, бу бахт. Буни қадрига етиб меҳнат қилиш ва шукр айтиш керак. Ҳаттоки ҳозирги ёшларимиз ‘йўқ, мен кўп ролларда чиқдим, озгина танаффус қилай’ дейишади. Биз эса ролни йиллаб кутар эдик», — дейди актриса.

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: «Yandeks.ru»

    Мавзуга доир:

    • Instagram: Саида Раметовага Умрага йўлланма совға қилишди, Салимбойвачча билан танишган Эрали, ажрашганига ишора қилган Муқаддас Саъдуллаева.
    • Instagram: Эгизак неварали бўлган Саида Раметова, Каниза Tashkent City’дан уй олганидан афсусда, Муқаддас Йигиталидан «калтак еди».
    • Азиз Раметовнинг тўйи санаси маълум бўлди. Саида Раметова кенжа келинини қандай топгани ҳақида сўзлаб берди (видео).
    • Instagram: Воҳиджон Исоқов ота бўлди, Саида Раметова туғилган кунини қандай нишонлади? «Дайди қиз» кимнинг устидан ИИБга арз қилмоқчи?

    24.10.2022, 16:40   Изоҳ (0)   25307
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Анжелина Жоли янги фильмда опера хонандаси Мария Каллас ролини ижро этади

    24.10.2022, 14:50

    Бурак Ўзчивит, Киванч Татлитуғ ва бошқа машҳур турк актёрлари кинодаги карьераси давомида қанчалик ўзгарган?

    24.10.2022, 10:47

    Instagram: Озодбек Назарбеков ўғлининг тўйидаги юлдузлар ёғдуси, янги машинали бўлган Liil Xurramov, Йигитали билан ярашган Муқаддас

    23.10.2022, 22:50

    Кинотавсия: Жониворлар ҳақидаги энг таъсирли фильмлар (фото)

    23.10.2022, 22:30

    Руперт Гринт «Гарри Поттер»нинг иккита фильмида суратга олиш жараёнида кулгани учун 2 800 доллар жаримага тортилгани маълум бўлди

    23.10.2022, 12:44

    Instagram: Шукуруллоҳ домла билан қуда бўлган Озодбек Назарбеков, Муниса Ризаеванинг дабдабали туғилган куни, қизини узатган «Қалпоқ»чи Мараймамат

    22.10.2022, 22:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди



    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда дарахт босиб қолган фуқаро вафот этди

    Ўзбекистон | 24 май, 23:21

    Суперлига. “Бухоро” меҳмонда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 24 май, 23:08

    Тошкент ва Андижондаги ошхона ҳамда хонадонда ёнғин содир бўлди (видео)

    Ўзбекистон | 24 май, 22:40

    Наманган ҳокими 100 йиллиги нишонланаётган мактабдаги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди

    Ўзбекистон | 24 май, 22:00

    Қуёшдан ҳимояловчи кремлардан фойдаланишда тез-тез учрайдиган хатолик аниқланди

    Лайфстайл | 24 май, 21:40

    Самарқанд 2025 йили Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади

    Ўзбекистон | 24 май, 21:25

    Суперлига. “Нефтчи” ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган “Шўртан”ни тор-мор этди

    Спорт | 24 май, 21:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.