Украинадаги можародан энг кўп АҚШ манфаатдор, деди Франция собиқ президентлигига номзод, Экология, барқарор ривожланиш ва энергетика собиқ вазири Сеголен Руаял Исроилнинг i24news телеканалига берган интервьюсида.
Руаялнинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи ва Франция ўз бетарафлигини йўқотиб, АҚШ ва НАТОнинг ҳаракатларига қўшилишга мажбур бўлмоқда.
Унинг фикрича, халқаро муносабатларда Парижда «сўз эркинлиги» борлиги Украинадаги можаронинг олдини олган бўларди. «Аммо Франция бу урушдан энг биринчи манфаатдор бўлган АҚШга қўшилишга мажбур», — дея қўшимча қилди Royal.
Сиёсатчининг таъкидлашича, Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляен «НАТО вакили»га айланиб қолди. У Ляеннинг сўзлари ҳамда Пентагон ва АҚШ Марказий разведка бошқармасининг баёнотлари ўртасида ҳеч қандай фарқни кўрмаган.
Сеголен Руаял Франция Социалистик партияси вакили. У 2007 йилда Франция президентлигига номзодини қўйган аммо энг яқин рақиби Николя Саркозига ютқазган.
Изоҳ (0)