Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12212.07
    • RUB 127.16
    • EUR 12992.42
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +19°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Дунё

    Украина Россия томонидан учирилаётган Эрон дронларини муваффақиятли уриб туширмоқда — Британия Мудофаа вазирлиги

    24.10.2022, 18:39 16166

    Буюк Британия Мудофаа вазирлиги 24 октябрь куни ўз кундалик ҳисоботини Россия Украинадаги урушда фойдаланаётган Эрон дронларига бағишлади, деб ёзмоқда Meduza.

    Эроннинг Shahed-136 дронлари

    Эроннинг Shahed-136 дронлари
    Фото: «Mil.in.ua»

    Ҳисоботда айтилишича, Украина тезлиги унча юқори бўлмаган, шовқинли ва паст баландликда учадиган ушбу камикадзе дронларига қарши курашда тобора муваффақият қозонмоқда, бу эса дронларни одатий ҳаво мудофааси тизимларининг нишонига айлантирмоқда.

    Буюк Британия Мудофаа вазирлиги, хусусан, Украина президенти Владимир Зеленскийнинг дронлар ёрдамида қилинган ҳужумларнинг 85 фоизи қайтарилаётгани ҳақидаги баёнотига таянган.

    Россия афтидан, Эрон дронларини узоқ масофага учадиган ва юқори аниқликдаги қуроллар ўрнига қўлламоқда, чунки Россиянинг ўзида бундай қуроллар тобора камайиб бормоқда, дейилади Буюк Британия Мудофаа вазирлиги баёнотида.

    Британия Мудофаа вазирлигининг ҳисоб-китоблари Украина Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Будановнинг «Украинская правда»га берган интервьюсида дронларни уриб тушириш ҳақида айтган маълумотларидан бироз фарқ қилмоқда. Унга кўра, Россия қўшинлари томонидан учирилган дронларнинг 30 фоизи нишонгача етиб бормоқда.

    Буданов, шунингдек, Украина разведкаси маълумотларига кўра, Россия Эрондан 1700 та дрон сотиб олганини айтди. Ҳар бири 300 дона дрондан иборат иккита партия қабул қилиб олинган. Будановнинг сўзларига кўра, ҳозир Россия иккинчи партияни ишлатмоқда.

    Украина ва Ғарб мамлакатлари Россия қўшинлари Эрондан сотиб олинган ва Россияда «Геран-2» деб қайта деб номланган Shahed-136 камикадзе дронларидан фойдаланаётганига ишонади. Эрон ва Россия буни расман рад этмоқда. Европа Иттифоқи ва Буюк Британия улардаги маълумотларга кўра, Россия билан келишув тузиш ва рус ҳарбийларини дронлардан фойдаланишга ўқитишда иштирок этган Эрон ҳарбийлари ва дрон ишлаб чиқарувчиларга қарши санкция қўллади.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг икки туманида ичимлик суви икки кунга тўхтатилади

    Кеча, 23:45

    “Мана бу сочларга қара. Менда қолгани фақат шулар. Уруш менга ҳеч нарса бермади… Тушуняпсанми, ҳеч нарса…” — “Етти самурай” фильми ҳақида

    Кеча, 23:20

    Қорабоғдаги заправкада кучли портлаш: қурбонлар ва ярадорлар бор (видео)

    Кеча, 23:01

    Россия Халқаро жиноий суд раҳбариятини қидирувга берди

    Кеча, 22:41

     “Меценат.уз” лойиҳаси яна давом этади: 30 нафар талабага 1 йиллик тўлиқ таълим гранти

    Кеча, 22:10

    Гуноҳларни ювиш маросими, сувга оқизилган фаровонлик худоси, қидирувдаги диктатор — 25 сентябрь суратлари

    Кеча, 22:03

    “Мен бойлик учун турк йигитига турмушга чиқмаганман” — “Опа-сингиллар” сериалидаги Шаҳноза бугунги ҳаёти ва ижодни нега тарк этгани ҳақида (видео)

    Кеча, 21:38

    Рамзан Қодиров ўғли Қуръон ёққан йигитни урганини кўрсатди (видео)

    Кеча, 21:25

    Ўзбекистонда яна бир кўкрак нишон таъсис этилди. Тақдирланганларга 1,3 млн сўм берилади

    Кеча, 21:12

    Саида Мирзиёева Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Юй Цзюн билан учрашди

    Кеча, 21:05

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистондаги боғча ва мактаб болаларига берилган йод ишлаб чиқарувчиси халқаро қидирувда экани айтилмоқда

    18:00 / 25.09.2023

    Рекорд ўрнатган аёллар, оқ товуқлар сўйиладиган маросим, 213 йиллигини нишонлаётган давлат — ҳафта суратлари

    22:00 / 24.09.2023

    Гуноҳларни ювиш маросими, сувга оқизилган фаровонлик худоси, қидирувдаги диктатор — 25 сентябрь суратлари

    22:00 / 25.09.2023

    “Касалланган болаларнинг 143 нафари тузалган”. Вазир ўринбосари Намангандаги заҳарланган болалар сонига аниқлик киритди

    15:00 / 23.09.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Олтинга инвестиция киритиш ишончлими?

    20:00 / 21.09.2023

    Ўзбекистон уран қазиб олиш бўйича дунёда 5-ўринда. Асосий кўрсаткичлар

    16:00 / 15.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Ўзбекистондаги боғча ва мактаб болаларига берилган йод ишлаб чиқарувчиси халқаро қидирувда экани айтилмоқда

    18:00 / 25.09.2023

    Россия дўст ва нейтрал давлатлар рўйхатини эълон қилди. Унда Ўзбекистон ҳам бор

    16:00 / 25.09.2023

    Мактаб синфхонасида доскани уриб туширган ўқувчи воқеасига аниқлик киритилди

    15:00 / 25.09.2023

    “Миллион”нинг Россиядаги концертида очиқ кийимда саҳнага чиққан Нилуфар Ҳамидова “Ўзбекконцерт” томонидан огоҳлантирилди 

    17:00 / 25.09.2023

    “Ким бировга чоҳ қазиса, ўзи тушади”. Собиқ Akfa университети ректори Central Asian University’даги можаро ҳақида

    15:00 / 25.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Нимани қидирамиз?