• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ливандаги тинчликпарвар кучлари казармасида портлаш, 900 киши асирга олинган «Норд-Ост» теракти ва Нобель мукофотидан воз кечган Пастернак. Кун хронологиясида 23 октябрь

    23 октябрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан Ливандаги тинчликпарвар кучларига қарашли казармаларнинг портлатилиши, «Норд-Ост» мюзиклининг премьерасидаги теракт ва Нобель мукофотини рад этган Пастернакка оид фактлар ўрин олган.

    Ливандаги АҚШ ва Франция тинчликпарвар кучлари

    1983 йилнинг 23 октябрь куни Байрутдаги тинчликпарвар кучларининг казармаларида портлашлар юз берганди. Ҳужум Ливандаги АҚШ ва Франция ҳарбийларини йўқ қилишга қаратилган бўлиб, унинг оқибатида 307 киши ҳалок бўлган.

    Фото: Colonelcassad

    Фото: Colonelcassad
    Ливандаги фуқаролик уруши 1975 йилда бошланган. 1982 йилнинг 6 июнида мамлакатга Исроил армияси бостириб кириб, улар олдига Ливандаги Фаластин озодлик ташкилоти инфратузилмасини, хусусан, Байрутдаги штаб-квартирани йўқ қилиш вазифаси қўйилган. Байрутнинг икки ой давомида қамал қилиниши ташкилот аъзоларининг мажбурий эвакуациясига олиб келган, аммо маҳаллий иттифоқчилар қолиб, можародаги иштирокини давом эттирган.

    14 сентябрь куни Ливаннинг янги президенти Башир Жмаел теракт қурбонига айланган. Бунга жавобан Исроил армияси Фаластин озодлик кучлари кетганидан кейин ҳимоясиз қолган Ғарбий Байрутга эҳтимолий тартибсизликларнинг олдини олиш баҳонасида бостириб кирган. Насроний-фалангачилар, Исроилнинг маҳаллий иттифоқчилари бундан фойдаланиб, 1976 йили Сабра ва Шатиладаги қирғин учун фаластинликлардан қасос олишга киришган. Шундан сўнг мамлакатда барқарорликни қайта таъминлаш учун халқаро тинчликпарвар кучлари юборилган бўлиб, улар орасида АҚШ, Франция, Италия ва Буюк Британия ҳарбий бўлинмалари бўлган.

    Фото: Colonelcassad

    Фото: Colonelcassad

    Америка контингенти битта денгиз пиёдалари батальонидан иборат бўлиб, Байрут халқаро аэропорти ҳудудидаги тўрт қаватли бинога жойлаштирилган. Денгиз пиёдалари можарода нейтрал позицияни эгаллаган, шу боис улар ва Исроил армияси ўртасида тўқнашувлар ҳам бўлиб турган. Шу каби можароларнинг бирида америкалик офицер қурол қўллаш билан таҳдид қилиб, Исроил танк колоннаси ҳаракатини тўхтатган. 1983 йилнинг августи охирларида Ливандаги вазият кескин ёмонлашган. Курашаётган тараф ва денгиз пиёдалари позициялари ўртасида тез-тез отишмалар юзага кела бошлаган.

    1983 йил 23 октябрь куни соат 06:20 ларда Mercedes-Benz юк машинаси Байрут аэропорти ҳудудига кириб келган. У денгиз пиёдалари штабига сув ташиб юрган юк машинасига ўхшаш бўлган, шу сабабли соқчи ҳеч нарсадан шубҳаланмаган. Машина штаб қаршисидаги автотураргоҳдан икки марта ўтиб кетиб, бирдан тезлашган ва ёпилмаган дарвоза томон йўналган. Ливандаги тинчликпарвар кучлари ўз қуролларини ўқланмаган ҳолда кўтариб юргани боис соқчилар кечикиш билан ўт очган. Юк машинаси симли тўсиқдан ўтиб, бинога тўқнашган.

    Mercedes-Benz ичида 5 тонна «ТНТ» портловчи моддаси бўлган. Оқибатда 400 нафар америкалик аскар ухлаётган денгиз пиёдаларининг штаби биноси бутунлай вайрон бўлган. Портлашдан 20 сониялар ўтиб, франциялик тинчликпарвар кучлари штабида ҳам шу каби портлаш юз берган.

    Фото: Colonelcassad

    Фото: Colonelcassad

    Вайроналар орасидаги қутқарув ишлари бир неча кун давом этган, одамларни қидириш ишлари давомида аскарлар тез-тез снайперлар томонидан ўққа тутилиб турган.

    АҚШ ва Франция тинчликпарвар контингенти штабидаги террорчилик ҳужуми оқибатида 241 нафар АҚШ ҳамда 58 нафар Франция ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлган. Байрутдаги денгиз пиёдаларининг казармаларига ҳужум Иккинчи жаҳон урушидан кейин АҚШ фуқароларига уюштирилиб, энг кўп қурбонларни юзага келтирган террорчилик актларидан бири ҳисобланади.

    Ҳодиса жойига вице-президент Жорж Буш ва Франция президенти Француа Миттеран ташриф буюрган. АҚШ ва Франция раҳбарияти йўқотишларга қарамай, Ливандаги тинчликпарварлик операциясини давом эттиришга қатъий содиқлигини билдирган.

    Фото: Colonelcassad

    Фото: Colonelcassad

    Теракт ташкилотчилари аниқланмаган. Ҳужум учун масъулиятни Озод ислом инқилобий ҳаракати ўз зиммасига олган. 1984 йилнинг февралида АҚШ, Франция, Италия ва Буюк Британия ўз қўшинларини Ливандан олиб чиқиб кетган.

    Дубровкадаги террорчилик акти («Норд-Ост»)

    Дубровкадаги теракт — бундан 20 йил олдин 23 октябрь куни Москвада бошланган террорчилик акцияси бўлиб, Мовсар Бараев бошчилигидаги қуролланган жангарилар Дубровкадаги Театр марказига «Норд-Ост» мюзиклини кўриш учун келган томошабинларни асирга олганди. Махсус хизмат ходимларининг бинога ҳужуми натижасида барча террорчилар йўқ қилинган, асирларнинг аксарияти озод этилган. Умумий ҳисобда расмий маълумотларга кўра, 130 асир ҳалок бўлган.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Дубровкадаги Театр маркази биноси 1974 йили Мелкинов кўчасида қурилган бўлиб, 2001 йили Вениамин Кавериннинг «Икки капитан» романи асосида яратилган «Норд-Ост» мюзикли эҳтиёжлари учун қайта таъмирланиб, номи ўзгартирилган. 2002 йилнинг 23 октябрь кечаси соат 21:00 да Театр маркази биносига камуфляждаги қуролланган шахслар бостириб кириб, беш нафар қўриқчини қуролсизлантирган. Гуруҳнинг асосий қисми «Норд-Ост» мюзиклининг иккинчи акти қўйилаётган концерт залига йўл олган, у ерда 800 дан ортиқ томошабин бор эди. Қолган жангарилар театрнинг қолган қисмларини кўздан кечирган. Жами 912 киши асирга олинган, улар орасида хориж фуқаролари ҳам бор эди.

    Террорчилар томошабинлар залида ҳавога қараб ўқ узиб, бинога портловчи қурилмалар ўрнатилганини маълум қилган. Улар томошабинлар залининг деворида ҳар 5 метрга портловчи қурилмаларни ўрнатган, марказ ва балконга металл баллонлар ўрнатилган бўлиб, уни худкуш-аёл қўриқлаган. Ҳар бир баллоннинг ичида 152 миллиметрли артиллерия портловчи снарядлари бўлган. Снаряд ва баллон девори орасидаги қатлам яксон этувчи элементлар билан жиҳозланган.

    Террорчилар айрим асирларнинг уйига қўнғироқ қилишга рухсат бериб, уларга ҳар бир ўлдирилган ёки яраланган жангари учун 10 кишидан ўлдиришларини айтишини буюрган. Шундан кейин барчанинг мобил телефонлари олиб қўйилган. Террорчилар асирларга сув ва егулик бермаган, кўпчилик ҳатто ҳожатхонага ҳам қўйилмаган.

    Босқин бошланган заҳоти хизмат хонасида бўлган театр актёрлари ва хизматчиларининг бир қисми қочишга муваффақ бўлган. Кейинроқ террорчилар 15 нафар вояга етмаган ҳамда хориж фуқаросини қўйиб юборган. Ҳужум ҳақидаги хабар ҳуқуқ-тартибот органларига етиб боргач, Театр маркази биносини милиция ва ички қўшинлар ҳарбий хизматчилари қуршаб олган, зирҳли техникалар, «Алфа» махсус бўлинмаси ҳарбийлари жалб этилган. Тезкор штаб тузилиб, Россия президенти ва бош вазир зудлик билан хабардор қилинган. Шу сабабли Путин Москвада Германия канцлери билан учрашувини ва Португалияга ишчи сафарини бекор қилдирган.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Куч тузилмалари вакилларининг террорчилар билан музокаралари бошланган. Жангарилар каттаси Мовсар Бараев ҳукумат расмийлари билан учрашишни талаб қилган. Музокараларга таниқли инсонлар жалб этилган, аммо у ҳеч кимни эшитишни истамаган. Террорчилар билан дастлабки алоқа 24 октябрь куни ўрнатилган: соат 00:15 да марказ биносига Россия Давлат думаси депутатлари Асламбек Аслаханов кирган. Ундан кейин 26 октябрь тонгига қадар Бараевнинг олдига россиялик сиёсатчилар (Иосиф Кобзон, Григорий Явлинский, Ирина Хакамада) шифокорлар (Қизил Хоч, Леонид Рошал, иорданиялик шифокор Анвар Ал-Саид), журналистлар (Анна Политковская, Сергей Говорухин, Марк Франкетти), Ингушетия собиқ президенти Руслан Аушев, қўшиқчи Алла Пугачёва кирган. Мазкур музокаралар давомида террорчилар йигирмадан ортиқ одамни қўйиб юборган.

    Асирларга ёрдам бериш учун театр биносига оддий фуқаролар ҳам киришга уринган, бироқ улар террорчилар томонидан ўлдирилган. 24 октябрь кечаси бинога киришга муваффақ бўлган москвалик Олга Романова жангариларнинг биринчи қурбонига айланган. Кейинроқ ҳарбий юрист Константин Василев форма ва гувоҳномаси орқали бино ичига кирган ва ўзини асир болаларга алмашишни таклиф қилган, бироқ уни ҳам отиб ташлашган. Шунингдек, асирлар орасида ўғли бор дея хато ўйлаб, бинога кирган автокранчи Геннадий Влах ҳам ўлдирилган.

    Кундан кунга жангарилар ўзини тажовузкор тута бошлаган. Улар 26 октябрь тонгидан асирларни ўлдиришни бошлашини маълум қилган. Шу боис белгиланган кунга ўтар кечаси махсус хизмат ходимлари бинонинг биринчи қаватига кириб, деворлардан кичик тешиклар очган. Улар ёрдамида вентиляцияга йўл очилиб, видеоаппаратуралар ўрнатилган.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Штрум майда деталларига қадар инобатга олинган эди, аммо операцияни эртароқ бошлашга тўғри келган. 26 октябрга ўтар кечаси асирлардан бирининг асаблари дош бермай, сув идишини асосий бомба ёнида ўтирган худкуш-аёлга улоқтирган. Жангарилар ўт очишни бошлаган. Отишмада яна икки киши яраланган бўлиб, уларнинг бири вафот этган.

    Мутахассислар вентиляция тизими орқали ухлатувчи газни қўйиб юборган. Соат 05:45 да операция бошланган, барча гуруҳлар бинога турли томондан киришни бошлаган. Айрим жойларда террорчилар кучли қаршилик кўрсатган. Тўқнашув якунланмасидан, ҳарбийлар одамларни эвакуация қилишни бошлаган. Газ таъсирида бўлган асирларнинг аксарияти ўзига келиши учун дераза ойналари синдирилган.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Соат 06:30 да ФХХ расмий вакили Театр маркази махсус хизматлар назоратига олингани, Мовсар Бараев ва террорчиларнинг катта қисми ўлдирилганини маълум қилган. Расмий маълумотларга кўра, операция давомида 40 нафар террорчи ўлдирилган. Театр марказидан жами 30 та портловчи қурилмалар, 16 та Ф-1 ва 89 та қўлбола гранаталар олинган. Портловчи моддаларнинг умумий тротил эквиваленти 110-120 килограммни ташкил этган. Бинога умумий ҳисобда 60 миллион рубллик зарар етказилган.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Нобель мукофотига лойиқ кўрилган Пастернак

    1958 йилнинг 23 октябрь куни Борис Пастернак адабиёт бўйича Нобель мукофотига лойиқ кўрилганди. Бироқ шоир ундан воз кечган. 1989 йилда эса Нобель қўмитаси тарихий адолатни тиклаб, мукофотни марҳум шоирнинг ўғли Евгений Пастернакка топширганди.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Пастернак нафақат рус адабиётининг бетакрор шоири бўлган, балки у ижодий умри давомида насрий асарлар яратиш йўлида ҳам анча меҳнат қилган. Урушдан кейинги йилларда у «Доктор Живаго» романини ёзиб тугатган ҳамда унда шахсий ва ижтимоий ҳаёт орасида аросатда қолган Сергей Сикорскийга қондош рус зиёлисининг образини яратган. Романда совет даври ёзувчилари орасида биринчи бўлиб инқилоб ғояси рад этилган ва жамиятни ижтимоий жиҳатдан қайта қуриш мумкинлигига шубҳалар очиқланган. Шундай қилиб, асар Пастернакнинг тоталитар тузум томонидан тазйиқ остига олинишига сабаб бўлган.

    Пастернак роман ғоясини узоқ вақт давомида ўйлаб юрган, унга пухта тайёргарлик кўрган. Асар 1903–1929 йиллардаги воқеаларни тасвирлаб ўтади. 1946 йилнинг февралида романнинг илк саҳифалари қоралана бошланган. Август ойида асарнинг биринчи боби тайёр бўлган эди. «Доктор Живаго» «мафкуравий жиҳатдан бегона» муаллифларга қарши курашнинг бошланишига сабаб бўлган. Шунга қарамай, Пастернак романни давом эттираверган.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    1957 йил 5 сентябрда АҚШ Марказий разведка бошқармаси «Доктор Живаго» романини Италияда рус тилида нашр эттирган. Қизиғи, роман қўлёзмаси океан ортига қандай етиб боргани ҳозиргача сир бўлиб қолмоқда. Лекин муаллифнинг бу ишга розилиги бўлгани аниқдек. Асар нусхалари бу орада собиқ шўро ҳукуматининг қўлига келиб тушган. Албатта, романга қизиқиш ортди, ҳар бир боб ўрганиб чиқилиши кераклиги ҳақида топшириқ берилган. Шундай қилиб, Пастернакнинг ушбу романи социализм моҳиятини нотўғри талқин қилган асар сифатида баҳоланган.

    Роман шўро тузимини қаттиқ танқидга олгани туфайли Совет Иттифоқида 1988 йилгача чоп этилмаган. Айнан шу сабабдан МРБ СССР аҳолисига бу китобни тарқатишга киришган.

    Ҳаммаси шундан кейин бошланган. Пастернак ижтимоий ҳужумга учраган. 1958 йил 23 октябрь куни эса у Нобель мукофотини топшириш учун таклифнома ҳақида телеграмма олган. Ушбу асари учун Нобель мукофотининг берилиши Пастернак ва ҳукумат ўртасидаги муносабатни янада кескинлаштирган. Комсомоллар раҳбари Семичасний Москвадаги йиғинда «майли, Борис Пастернак хоҳласа, Нобель мукофотини бориб олсин, лекин ватанимизга қайтишни ўйламасин», дегани кўрсатилади манбаларда.

    Борис Пастернак, албатта, бунга рози бўлмаган. Ижодкор ўз жасоратини намоён қилган ва «Россиядан кетиш мен учун ўлим билан баробар», дея мукофотдан воз кечган. Шу воқеалардан сўнг Пастернакка қаратилган ҳужумлар бир мунча пасая бошлаган.

    Нобель қўмитаси қоидаларига кўра, мукофотни топширишга боғлиқ барча ҳужжатлар 50 йил давомида сир сақланади. 2009 йилнинг январида 1958 йилга оид ҳужжатлар оммага ошкор қилинган. Бундан фойдаланган Швеция газетаси ўша йилги мукофотларга яна кимлар даъвогарлик қилганини аниқлаган.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Ким адабиёт бўйича Нобель мукофоти лауреатига айланишини анъанавий равишда Швеция Академияси махсус коллегияси аниқлайди. Ҳар йили улар ўнлаб ва ҳатто юзлаб номзодларни кўриб чиқади. Нобель мукофотини топшириш қоидаларига мувофиқ битта номзод Швеция Академияси томонидан исталганча илгари сурилиши мумкин. Масалан, даниялик ёзувчи Ёханнес Йенсен номзоди 18 марта илгари сурилган ва у 1944 йилда мукофотга лойиқ кўрилган.

    Очиқ маълумотларда келтирилишича, Борис Пастернак 1946 йилдан бошлаб потенциал номзод сифатида кўриб келинган, яъни «Доктор Живаго» романи Миланда чоп этилишидан 11 йил олдин.

    23 октябрь куни ёзувчи Нобель қўмитасига телеграмма юборган: «Миннатдорман, хурсандман, ғурурланяпман, хижолатдаман». Бироқ 29 октябрь куни Пастернак ҳукумат таъсирида иккинчи телеграммани йўллашга мажбур бўлади: «Менга лойиқ кўрилган мукофот мен мансуб жамиятда қандай қандай қабул қилингани боис уни рад этишим керак. Менинг ихтиёрий рад этишимни ҳақорат сифатида қабул қилмангиз».

    Пастернак ўлимининг охирига қадар мукофотни олмаган. Буни 1989 йилда шоирнинг ўғли Евгений Пастернак амалга оширган. Нобель мукофотидан воз кечиш Пастернакни жамиятдаги ҳужумлардан сақлаб қола олмаган, даромаддан айирган ва касаллигини оғирлаштирган. Борис Пастернак 1960 йилнинг майида вафот этган.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: АҚШ фойдасига ишлаган СССР разведкачиси, машҳур Фаберженинг заргарлик устахонаси очиши ва Канада парламентида отишма уюштирган эркак. Кун хронологиясида 22 октябрь

    23.10.2022, 09:30   Изоҳ (0)   62671
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Техасдаги касалхонада содир этилган отишма оқибатида 2 ҳамшира ҳалок бўлди

    23.10.2022, 09:17

    Си Цзиньпин 3-муддатга Хитой етакчиси этиб сайланди

    22.10.2022, 20:22

    «Террористларга хос тактика». Зеленский Россия қўшинларининг энергетика тизими объектларига берган зарбалари ҳақида гапирди

    22.10.2022, 19:46

    Белгород вилоятидаги Шебекино шаҳри ўққа тутилди. Икки киши ҳалок бўлган (фото, видео)

    22.10.2022, 17:26

    Остона шаҳри яна Гиннесс рекордлари китобига киритилди

    22.10.2022, 17:07

    Россия қўшинлари Херсон вилоятининг ғарбидан чекинишни бошлади — ISW

    22.10.2022, 16:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.