Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги хонадонларнинг бирида 22 октябрь куни ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат тахминан 11:50 атрофида Қарши шаҳри ФВ бўлимига «Араловул» МФЙ Оқ олтин кўчасида яшовчи фуқаро А.Ш. хонадонида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, ёнғин содир бўлган манзилга 3 та ёнғин қутқарув экипажи жалб қилиниб, ёнғин манзилига соат тахминан 12:00 атрофида етиб бориб, ёнғин тўлиқ соат тахминан 12:30 атрофида бартараф этилган. Ёнғиндан уйнинг 60 квадрат метр майдонда ички ва том қисми ёнган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Ҳозирда ёнғин сабаблари аниқланмоқда.
Изоҳ (0)