Ўзбекистонда 2022 йилда тадбиркорларнинг ҳуқуқларини бузган 74 нафар мансабдорга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланди. Бу ҳақда Бизнес-омбудсман девонининг бош инспектори маълум қилди.
Тадбиркорлик субъектларидан Бизнес-омбудсманга жами 7629 та мурожаат келиб тушган бўлиб, 3356 та (44 фоиз) тадбиркорнинг ҳуқуқлари тикланди, қолган мурожаатлар бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Келиб тушган мурожаатлар юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан амалга оширилган ишлар натижасида:
- тадбиркорлик субъектлари манфаатида судларга жами 198 та даъво ариза ва шикоятлар киритилди;
- давлат органларининг 1305 нафар мансабдор ва масъул шахсларига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилди ва 1,5 миллиард сўм жарима қўлланди.
- 885 нафар мансабдор тадбиркорлар фаолиятига тўсқинлик қилгани учун жавобгарликка тортилди — Бош прокуратура
- Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 831 та ҳолатда тадбиркорларнинг ҳуқуқларини бузгани аниқланди
- Ўзбекистонда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастури ижросидаги камчиликлар учун мингдан ортиқ масъуллар жазоланди
Изоҳ (0)