Нидерландиялик сиёсатчи Сёрд Вимер Сёрдсма ўз Twitter саҳифаси орқали Россия президенти Владимир Путинни Халқаро трибуналга тортиш шартлигини таъкидлади.
«Нидерландия парламентининг аксарият аъзоси Россиянинг Украинага қарши тажовузкор ҳаракатини суд қилиш учун махсус трибунал ташкил этиш тарафдори. Биз Путинни жавобгарликка тортиш имкониятига эгамиз ва шундай қилиш шарт», — деб ёзади Сёрдсма.
Аввалроқ Украина БМТ ва Евроиттифоққа Россиянинг жиноятлари учун халқаро трибунал тузишни сўрагани хабар қилинган эди.
19 октябрда эса Россия армиясининг Украинадаги ҳарбий жиноятлари учун жавоб бериши ҳақидаги БМТнинг баёнот эълон қилинган.
Изоҳ (0)