• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ногиронлиги бўлган шахслар ҳимояси давлат эътиборидаги масала» — Танзила Норбоева

    Ногиронлиги бўлган шахслар ҳимояси давлат эътиборидаги масала, аммо улар учун ижтимоий объектлар ва жамоат транспортларида етарлича шароит яратилмаган. Бу ҳақда Сенат раиси Танзила Норбоева парламент юқори палатаси кенгашининг навбатдаги мажлисида айтиб ўтди.

    Танзила Норбоева

    Танзила Норбоева
    Фото: «Дарё»

    Сенат ахборот хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, Танзила Норбоева ногиронлиги бор инсонларга барча зарур шарт-шароитларни яратиш долзарб масала эканини таъкидлаган.

    Ногиронлиги бўлган шахслар ҳимояси давлат эътиборидаги масала. Лекин шу билан бирга мазкур соҳада, айниқса халқаро мезонларнинг талабларидан келиб чиқиб, мамлакатда «тўсиқсиз муҳит»ни шакллантириш масалаларига янада жиддий эътибор қаратишимиз лозим. Бу борада етарлича муаммоларимиз бор. Оддийгина кундалик ҳаётимизда бундай масалаларга кўплаб дуч келамиз – транспортда, овқатланиш шохобчаларида, хизмат кўрсатиш объектларида, маданий – кўнгилочар муассасаларда (театр, кино, музей ва бошқалар) ногиронлиги бор шахслар учун шароитлар яратилмаган. Албатта бу вазифанинг ечими бир-икки куннинг иши эмас. Лекин бу йўналишда амалий ҳаракатларни бошлаш вақти аллақачон келган.

    Эътиборлиси, жорий йилнинг февраль ойида Барқарор ривожлантириш соҳасидаги миллий мақсадлар ва вазифаларнинг амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссияси мажлиси доирасида ҳам мазкур муаммоларга тўхталиб ўтгандик. Хусусан, жамоат транспортидаги ноқулайликлар, жумладан метрополитендан эркин фойдаланишдаги тўсиқлар, унинг қайси бекатлари мослаштирилгани тўғрисида маълумотларни етишмаслиги ва бошқа қатор муаммолар муҳокама қилинганди. Ҳозирги ўрганиш якунлари ҳам мазкур масалалар ҳали ҳамон долзарб бўлиб турганини кўрсатмоқда.

    Мажлисда Сенат раиси Ўзбекистонда 800 минг нафардан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар борлиги ва улар юқоридаги муаммоларга ҳар куни дуч келаётганини айтган.
    Бу муаммоларни бартараф этиш учун зарур барча имкониятлар ишга солиниши лозим. Ҳар бир идора, вазирлик ўз функционал йўналиши доирасида мазкур муаммолар юзасидан нафақат таклиф киритиши, балки муаммонинг  ечимини ҳам бериши зарур. Албатта, ногиронлиги бўлган шахслар учун «тўсиқсиз муҳит» яратиш ва уларнинг барча иқтисодий-ижтимоий шарт-шароитларини таъминлаш, шу жумладан, уларни касбга тайёрлаш ва ҳунар ўргатиш, мазкур шахсларнинг ва уларнинг фарзандлари саломатлиги каби масалалар давлатнинг зиммасидаги вазифасидир. Шу билан бирга, бундай юртдошларимиз билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда дахлдорлик ҳисси жамиятимизнинг ҳар бир аъзосида бўлиши муҳим. Қачонки, мана шу 800 минг юртдошимиз ҳам жамиятимизнинг тўлақонли, тенг аъзоси эканини давлатнинг ва атрофидаги инсонларнинг кўмагида, ўз турмуши сифати ўзгарганида, яхшиланганида кўрсин.
    Аввалроқ сенатор Одилжон Иминов Тошкент шаҳридаги ижтимоий объектлар ва жамоат транспортларининг 85 фоизида ногиронлиги бўлган шахслар ҳаракатланиши учун шароит мавжуд эмаслигини айтганди.

    21.10.2022, 22:21   Изоҳ (0)   12332
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими 24 соатга қолмай қамоқдан чиқди. У давлат манфаатига 60 млрд сўмдан ортиқ зарар етказишда гумонланаётганди

    21.10.2022, 22:14

    Танзила Норбоева шаҳарсозликда ногиронлиги бўлган шахслар учун етарли имкониятлар яратилмаганини танқид қилди

    21.10.2022, 21:48

    Шавкат Мирзиёев Туркманистонга ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди (фото)

    21.10.2022, 21:34

    «Беморларимга биологик фаол қўшимчалардан фойдаланмасликни маслаҳат бераман» — олий тоифали кўз шифокори Ҳикматулло Содиқов

    21.10.2022, 21:17

    Зоир Мирзаев қабулида бўлган 88 ёшли отахон собиқ ҳоким томонидан ери олиб қўйилганини, бироқ компенсация берилмаётганини маълум қилди

    21.10.2022, 21:07

    Лувр музейида ўтказиладиган кўргазма учун 70 та артефакт реставрация қилинди (фото)

    21.10.2022, 20:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    “Ўзбекистонда бизнес муҳити сезиларли даражада яхшиланмоқда” — Акмал Примкулов

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:00

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25

    “Фаолиятим давомида мен ҳеч қачон баҳона қилмаганман”. Чалхонўғлу – Лаутаронинг сўзларига жавоб берди

    Спорт | 1 июл, 21:21

    Миллий рассомлик ва дизайн институтини битирган мутахассисларга мактабларда тасвирий санъат фанидан дарс ўтишга рухсат берилади

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:15

    Жиззахда 40 сотих ерни 19 минг долларга ўзганинг номига расмийлаштириб бермоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:10

    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади

    Реклама | 1 июл, 19:30

    Зеленский Россия билан бўлган можаролар фонида Алиев билан суҳбатлашди 

    Дунё | 1 июл, 20:55

    Калифорнияликларнинг 44 фоизи штатнинг АҚШдан ажралишини хоҳлаши маълум қилинди

    Дунё | 1 июл, 20:44

    Расман: Кепа Аррисабалага “Арсенал” билан шартнома имзолади

    Спорт | 1 июл, 20:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.