• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Танзила Норбоева шаҳарсозликда ногиронлиги бўлган шахслар учун етарли имкониятлар яратилмаганини танқид қилди

    Олий Мажлис Сенати кенгашининг 21 октябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида шаҳарсозликда ногиронлиги бўлган шахсларга инклюзив шароитлар яратиш масаласи кўриб чиқилди.

    Фото: Олий Мажлис Сенати

    Фото: Олий Мажлис Сенати

    Йиғилишда шаҳарсозликда ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларини таъминлаш ҳамда барча ижтимоий инфратузилма объектларидан монеликсиз фойдаланиш учун мослаштириш борасидаги ишлар муҳокама қилинди. Сенат раиси Танзила Норбоева олиб борган мазкур мажлисда сенаторлар, тегишли вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

    Таъкидланганидек, Тошкент шаҳрида, шу жумладан, «Обод маҳалла» дастури доирасидаги қурилиш ва лойиҳалаш ишлари 2008 йилда қабул қилинган «Инсонларнинг ҳаёти ва фаолияти муҳитини ногиронлар эҳтиёжлари ва аҳолининг кам ҳаракатланувчи гуруҳларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаш» тўғрисидаги қурилиш меъёрлари ва қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилмоқда.

    Шундай бўлса-да, кўрилаётган чораларга қарамай, ногиронлиги бўлган шахсларга инклюзив шароитлар яратиш масаласида қатор муаммолар сақланиб қолмоқда. Биргина пойтахтнинг ўзида ижтимоий инфратузилмаси объектлари ва биноларининг 85 фоизи ҳанузгача ногиронлар тўсиқсиз фойдаланишга мослаштирилмаган.

    Бу хусусда Сенат раиси айниқса халқаро мезонлар талабларидан келиб чиқиб, мамлакатда «тўсиқсиз муҳит»ни шакллантириш масалаларига жиддий эътибор қаратиш лозимлигига тўхталди.

    Бу борада етарлича муаммоларимиз бор. Оддийгина кундалик ҳаётимизда бундай масалаларга кўплаб дуч келамиз – транспортда, овқатланиш шохобчаларида, хизмат кўрсатиш объектларида, маданий-кўнгилочар муассасаларда ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай шароитлар яратилмаган. Албатта, бу вазифа ечими ҳам бир-икки куннинг иши эмас. Лекин бу йўналишда амалий ҳаракатларни бошлаш вақти аллақачон келган, — деди Норбоева.
    Шунингдек, мажлис давомида мавжуд камчиликлар аниқ мисоллар билан изоҳланди. Жумладан, ерости транспортидан қулай фойдаланиш учун тўлиқ шароитлар яратилмаган. Метро станцияларнинг кўплари пандуслар билан жиҳозланмаган, бу эса шаҳарсозлик меъёрлари талабларига жавоб бермайди.

    Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан шаҳар ерусти транспортидан мустақил фойдаланиш имконияти тўлиқ яратилмаган. Айниқса, аравачалар ёрдамида ҳаракатланадиган ногиронлиги бўлган шахслар, кўзи ожизлар ва қулоғи оғирларнинг эркин ҳаракатланиши учун жамоат транспортининг мослашмагани айтиб ўтилди.

    Жамоат жойларида ногиронлиги бўлган шахслар учун зарур эшитиш ва кўриш маълумотлари, шу жумладан, рельеф нуқтали Брайл шрифтида тайёрланган кўрсаткич ва белгилар мавжуд эмас. Мажлисда шу ва бошқа бир қатор ҳолатлар юзасидан масъул ташкилот вакилларининг муносабатлари эшитилди ва ушбу ҳолатларни бартараф этиш юзасидан тегишли вазифалар белгиланди.

    Қурилиш ва реконструкция объектларини давлат қабул комиссиялари таркибига Ногиронлар жамияти, Ногиронлар уюшмаси, Карлар жамияти ва Кўзи ожизлар жамияти вакилларини киритиш, ногиронлиги бўлган шахслар томонидан кўп фойдаланиладиган амалдаги ижтимоий ва транспорт инфратузилма объектларини реконструкция қилиш масалаларини ўрганиш ҳамда жамоат автобусларини ногиронларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб босқичма-босқич янгилаш масалаларини кўриш шулар жумласидандир.

    Ушбу вазифалар юзасидан аниқ муддатлар белгиланиб, мажлис якунида Сенат кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.

    Маълумот учун, бугунги кунда мамлакатда 800 мингдан ортиқ ногиронлиги бор шахслар мавжуд.

    21.10.2022, 21:48   Изоҳ (0)   17200
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Туркманистонга ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди (фото)

    21.10.2022, 21:34

    «Беморларимга биологик фаол қўшимчалардан фойдаланмасликни маслаҳат бераман» — олий тоифали кўз шифокори Ҳикматулло Содиқов

    21.10.2022, 21:17

    Зоир Мирзаев қабулида бўлган 88 ёшли отахон собиқ ҳоким томонидан ери олиб қўйилганини, бироқ компенсация берилмаётганини маълум қилди

    21.10.2022, 21:07

    Лувр музейида ўтказиладиган кўргазма учун 70 та артефакт реставрация қилинди (фото)

    21.10.2022, 20:48

    Тошкент шаҳридаги цехларнинг бирида портлаш юз берди, икки фуқаро куйган. Ушбу ҳолат биринчиси эмас

    21.10.2022, 20:28

    Нуримон Абулҳасан Умра зиёратлари сайёҳлик агентликлари ассоциациясига ижрочи директор этиб тайинланди

    21.10.2022, 20:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.