Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга расмий ташрифи тугади. Давлат раҳбарини Ашхобод аэропортида Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов кузатиб қўйди.
Қайд этилишича, икки мамлакат ўртасида Стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисида декларация имзоланди. Шунингдек, ҳамкорликнинг турли йўналишлари бўйича ўндан ортиқ ҳужжат қабул қилинди.
Президентга Туркманистон давлат университетининг фахрий профессори унвони берилгани, Ашхобод шаҳрида «Тошкент» боғи очилгани, «Хоразм–Тошовуз» чегараолди савдо маркази қурилиши бошлангани ташрифнинг муҳим воқеалари бўлди.
Давлат раҳбари ташрифни якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.
Мавзуга доир:
- Шавкат Мирзиёев Ашхободда «Тошкент» боғининг очилиш маросимида иштирок этди (фото)
- Шавкат Мирзиёевга Туркманистон давлат университети фахрий профессори унвони берилди (фото)
- Шавкат Мирзиёев Ашхободдаги «Халқ хотираси» ёдгорлик мажмуасида бўлди (фото)
- Шавкат Мирзиёев Туркманистонда Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди
- Ўзбекистон ва Туркманистон Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган ҳаракатларни кенгайтиради
- Ўзбекистон—Туркманистон стратегик шерикчилигини чуқурлаштириш тўғрисида декларация имзоланди
- Ўзбекистон ва Туркманистон транспорт йўлакларини фаол ривожлантиришга келишиб олди
Изоҳ (0)