Давлат хавфсизлик хизмати томонидан 19 октябрь куни Тошкент шаҳрида «Афғонистон: минтақавий боғлиқлик, хавфсизлик ва ривожланиш» мавзусида халқаро конференция ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
Қайд этилишича, форум жорий йилнинг июль ойида Тошкентда ўтказилган «Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий ривожланиш» мавзусидаги халқаро конференциянинг мантиқий давоми бўлиб, у томонларнинг Афғонистоннинг ривожланиши ва хавфсизлигини мустаҳкамлаш борасидаги фикрлари бир эканини тасдиқлади.
Тошкент учрашувида Афғонистон, Покистон, Эрон, Россия, Туркия, Озарбайжон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон ҳамда Ўзбекистон хавфсизлик органлари ва разведкавий хизматлари делегациялари иштирок этди.
Тадбир қатнашчиларига Шавкат Мирзиёевнинг табригини ўқиб эшиттирилди.
Халқаро анжуман якунида иштирокчи давлатлар вакиллари томонидан ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича йўналишлар ва аниқ вазифалар белгилаб олинди, шунингдек, глобал ҳамда минтақавий хавфсизликка жиддий таҳдид солаётган терроризмга қарши биргаликда қатъий курашишга келишиб олинди.
Изоҳ (0)