Ўзбекистонда кузатилаётган совуқ об-ҳаво шароитида ўқувчи қизларнинг мактабга шим кийган ҳолда киришига рухсат берилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан низом тасдиқланган. Унга асосан, совуқ об-ҳаво шароитида ўқувчи қизларга мактаб формасига мос классик услубдаги шим кийишга рухсат берилади.
Аввалроқ «Ўзгидромет» 20 октябрь, пайшанба куни қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилганди. Унга кўра, республиканинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кундузи 7 даражагача пасаяди.
Изоҳ (0)