Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари 37-сессиясида Аманбай Ўринбаевга янги ўринбосар сайланди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес ахборот хизмати хабар берди.
Аманбай Ўринбаевнинг янги ўринбосари сифатида иш бошлаган Рустам Сапарбаев 2021 йилдан шу кунгача Вазирлар Кенгаши раисининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
2022 йилнинг август ойида Аманбай Ўринбаев ва Рустам Сапарбаев Жўқорғи Кенгес депутати этиб сайланганди.
Рустам Сапарбаев 1982 йили Қўнғирот туманида туғилган бўлиб, маълумоти бўйича мутахасислиги — юрист, сиёсатшунос. У 2004 йили Қорақалпоқ давлат университетини, 2008 йили Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тугатган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилдан айни кунга қадар Жўқорғи Кенгес раиси ўринбосари лавозимида Отабек Давлетов фаолият юритган. Собиқ ўринбосар қайси лавозимда иш бошлагани ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)