АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси ноиммиграцион визалар бўйича суҳбатлар ўтказилишини эълон қилди.
Элчихона матбуот хизматининг билдиришича, ҳар ойнинг охирги пайшанбасида Ўзбекистон резидентлари ва норезидентлари учун ноиммиграцион визалар бўйича суҳбатлар учун қабул ўринлари очилади.
Норезидентлар суҳбат учун онлайн тарзда ёздириб қўйишнинг биринчи куни 27 октябрь, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 16:00 да бошланади.
«Талаб юқорилигини инобатга олган ҳолда ҳамда суҳбат учун ўринларни муваффақиятли банд қилиш учун мурожаатчилар ДС-160 шаклидаги анкетани олдиндан тўлдириши ва субат очилишидан камида 5 дақиқа аввал онлайн бўлишлари лозим», — дейилади элчихона хабарида.
Изоҳ (0)