Хитой давлат компанияларига суюлтирилган газни (LNG) Европа ва Осиёга қайта сотишни тақиқланди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Шу тарзда мамлакат ичида иситиш мавсуми учун газ захирасини таъминлаш режалаштирилмоқда.
LNG’ни қайта сотиш европалик харидорларга бироз енгиллик келтирган бўлса-да, тезкор захиралар ва рекорд даражадаги юк ташиш нархи ёқилғини қайта етказиб бериш манфаатини камайтирди, — дейилади хабарда.
Агентликка кўра, Хитойнинг бу қарори қиш совуқ келган тақдирда Европага етказиб беришнинг қисқаришига ва минтақадаги энергетика инқирозини янада кучайишига олиб келади.
Хитой бир қатор экспортёрлардан, шу жумладан, АҚШдан LNG сотиб олиш бўйича йирик шартномалар имзолади, осиёлик трейдерлар эса «ички талабнинг сустлиги» туфайли бу йил таъминотнинг бир қисмини Европага йўналтирмоқда.
Аввалроқ Хитой АҚШдан Европага LNG’ни қайта сотиш орқали юз миллионлаб доллар ишлаб олаётгани ҳақида хабар берилганди.
Хитойда газга бўлган талабнинг камайиши туфайли АҚШ билан узоқ муддатли LNG шартномаларини имзолаган маҳаллий компаниялар ортиқча хом ашёни Европага сотаётганди.
Жорий йилнинг дастлабки саккиз ойида Хитой портларига бор-йўғи 19 та LNG кемаси келган бўлса, ўтган йилнинг шу давридаги бундай кемалар сони 133 тани ташкил этган эди.
Бу йил уларнинг салмоқли қисми Европа, шунингдек, Япония ва Жанубий Кореядаги харидорларга йўналтирилди.
Изоҳ (0)