Жорий йилнинг 9 ойи давомида банк карталарига кирим қилинган маблағлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 88,7 фоизга (179,8 трлн сўмга) ошиб, 382,6 трлн сўмни ташкил қилди. Бу ҳақда Марказий банк хабар бермоқда.
Ушбу маблағларнинг 125,6 трлн сўми — пенсия, нафақа ва иш ҳақи тўловлари, 121,9 трлн сўми — картадан картага ўтказмалар, 79,1 трлн сўми — нақд пулда ва омонат ҳисобварақларидан банк карталарига кирим қилинган маблағлар ҳиссасига тўғри келган.
Ушбу даврда банк карталаридаги 105,5 трлн сўмлик (27,6 фоиз) маблағлар аҳоли томонидан нақдлаштириб олинган.
Шундан банкоматлар орқали 83,4 трлн сўмлик ва банк кассалари орқали 22 трлн сўмлик нақд пуллар ечилган.
Банк карталарига келиб тушган маблағлар ва уларни нақдлаштириш ҳажмлари динамикаси (млрд сўмда):
Банкларга тушган нақд пулларнинг уларга бўлган талаб ўртасидаги фарқ Марказий банк томонидан муомалага қўшимча нақд пулларни чиқариш орқали таъминлаб борилди.
Марказий банк томонидан жорий йилнинг 9 ойи мобайнида муомалага қўшимча 15,1 трлн сўм нақд пуллар чиқарилди ва 1 октябрь ҳолатига нақд пулларнинг умумий пул массасидаги улуши 25,1 фоизни ташкил этди.
Изоҳ (0)