Молия вазири Тимур Ишметов ўз Twitter саҳифасида «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси доирасида йиллар кесимида қанча сарфланишини маълум қилди.
Унга кўра, лойиҳа доирасида 2021 йил учун 530 млрд сўм маблағ ажратилган. Жорий йил учун эса бу кўрсаткич 2,5 трлн сўмни ташкил қилди.
Молия вазири 2023 йил учун лойиҳа доирасида 8 трлн сўм сарфланишини таъкидлаб ўтган.
«Фуқароларнинг фаоллигига президентнинг эътибори. Қарсак икки қўлдан чиқади», — дейди Тимур Ишметов.
Аввалроқ «Ташаббусли бюджет»да 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, аммо ғолиб бўлолмаган лойиҳалар учун қўшимча маблағ ажратилиши ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)