Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Швеция Европа Адлия ҳамкорлиги агентлигининг «Шимолий оқим 1» ва «Шимолий оқим 2» газ қувурларида содир бўлган ҳодисани текшириш учун қўшма тергов гуруҳи тузиш ҳақидаги таклифини нега рад этгани маълум бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Бунинг сабаби сифатида прокурор Мац Жунгквист маълумотларнинг махфийлигини келтирди.

Бундай тергов ҳуқуқий келишувларни ўз ичига олади ва Швециядан махфий деб ҳисоблаган маълумотларни алмашишни талаб қилади, — деди у.

Унга кўра, терговда махфийлик, бевосита миллий хавфсизлик билан боғлиқ бўлган маълумотлар бор.

26 сентябрга ўтар кечаси Даниянинг Борнҳолм ороли яқинидаги эксклюзив иқтисодий зонасида «Шимолий оқим 2» газ қувурларидан бири ва «Шимолий оқим 1»нинг иккала трубкасидан газ сизиб чиққан. Швеция ва даниялик сейсмологлар ўша тунда ҳудудда портлашларни қайд этган.

Евроиттифоқ ҳукумати «Шимолий оқим»га атайлаб зиён етказилганини маълум қилди. Ҳодиса юзасидан Германия, Дания ва Швецияда текширувлар олиб борилди.

Ҳуқуқ-тартибот органлари гумон қилишича, бу ғаввослар ёки сувости кемасидан фойдаланиб амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракати бўлган. Германия хавфсизлик хизматлари газ қувури бутунлай яроқсиз ҳолга келишини тахмин қилмоқда.

Аввалроқ Швеция «Шимолий оқим»даги портлашлар бўйича тергов натижаларини Россия билан баҳам кўришдан бош тортгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Маҳаллий
Вазирликнинг 8 млрдга тушган сайти, қашқадарёлик ота-ўғилнинг Тошкентни «лол қолдирган» қилмиши: «Дарё»да ҳафта дайжести
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди