Наманган вилоятининг Давлатобод туманида ўқувчисини аёвсиз калтаклаган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Наманган шаҳар, Давлатобод тумани ХТБга қарашли 58-сонли мактабнинг «география» фани ўқитувчиси 2022 йил 13 октябрь куни соат 16:10 ларда ўзи раҳбарлик қилаётган 5-синфга кириб, ушбу синф ўқувчисининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, баданининг турли жойларига қўллари билан уриб, унга тан жароҳати етказган. Ҳолат Давлатобод тумани Ички ишлар бўлими масъуллари томонидан шу куннинг ўзида назоратга олинган ҳамда ўқитувчи ва ўқувчининг ота-онаси билан суҳбатлашилган.Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов ўқувчи нима сабабдан калтакланганига аниқлик киритди.Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми (соғлиқнинг қисқа вақт, яъни олти кундан ортиқ, аммо йигирма бир кундан кўп бўлмаган муддатга ёмонлашувига ёки умумий меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқотилишига сабаб бўлган қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, — дейилади вилоят ИИБ ахборотида.
2022 йил 13 октябрь куни Давлатобод туманидаги 58-сонли мактаб ўқитувчиси ўзи раҳбарлик қилиб келаётган 5-«V» синф ўқувчиси бошқа ўқитувчиларнинг дарс вақтида ўзининг ноўрин хатти-ҳаракатлари билан қолган ўқувчиларга халақит бериб келаётганлигини эшитиб қолган. Танаффус пайтида уни тартибга чақирмоқчи бўлганида, ўқувчи синф раҳбарини менсимасдан гап қайтарган. Шундан сўнг, ўқитувчи жаҳл устида ўқувчининг баданини турли жойларига бир неча маротаба уриб, унга тан жароҳати етказган, — дейилади Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари хабарида.
Изоҳ (0)