Шавкат Мирзиёев Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг VI саммитида нутқ сўзлаб, унда Афғонистондаги вазиятга эътибор қаратди.
Давлат раҳбари мамлакат халқаро террористик марказга айланиб қолмаслиги учун Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш ва у ерда тинч ҳаётни тиклаш муҳимлигини қайд этди.
Шавкат Мирзиёев Афғонистон муваққат ҳукумати билан ўзаро ҳамкорлик бўйича умумий, мувофиқлашган ёндашувларни ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади. У Афғонистон ҳукумати билан томонлар мажбуриятларини босқичма-босқич бажариш алгоритмини тайёрлаш ва келишиш учун юқори даражадаги халқаро музокаралар гуруҳини тузиш ташаббуси билан Осиё давлатларининг БМТ Бош Ассамблеясига қўшма мурожаати имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди.
Ўзбекистон раҳбари, шунингдек, ҳамкор давлатларнинг Термиз шаҳрида Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами жамғармасини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон ташаббусини амалга оширишдаги қўллаб-қувватлови ва иштирокига умид билдирди.
Изоҳ (0)