Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги пахта қабул қилиш пунктида ёнғин юз берди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, 12 октябрь куни соат 18:13 да Жиззах вилояти ФВБ Навбатчилик қисмига Шароф Рашидов тумани «Учтепа» МФЙ ҳудудида жойлашган «Жиззах Инстурал Тўқима» МЧЖга қарашли пахта қабул қилиш пунктида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 18:20 да етиб бориб, ёнғин 18:24 да ўраб олиниб, 18:50 да ўчирилган. Ёнғин натижасида 1 та 14-сонли ғарамнинг устки қисми тўлиқ ва 15-сонли ғарамнинг устидаги «Султон» навли пахта толалари ёнган.
«Ёнғин оқибатида 35-40 килограмм пахта толалари ёниб зарарланган», — дейилади хабарда. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)