Тошкент шаҳри божхона бошқармасининг «Чуқурсой техник идора» темир йўл чегара божхона постида гиёҳвандлик воситасининг навбатдаги ҳаракатига чек қўйилди. Бу ҳақда бошқарма ахборот хизмат хабар берди.
Унга кўра, республикага кириб келган юк поезди таркиби назоратдан ўтказилганда хизмат итининг белги бериши натижасида поезд таркибидаги вагоннинг қўшғилдирак рамаси ён ички қисмида оқ рангли полиэтилен пакет ичига солинган ва газетага ўралган ҳолда турган, яшил рангли, майдаланган, ўзига хос ўткир ҳидли модда борлиги аниқланган.
Моддалар холислар иштирокида кўздан кечирилганида ўрами билан оғирлиги 44 граммни ташкил этувчи марихуана гиёҳвандлик воситаси экани маълум бўлди. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)