• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Олий суд тўрт йил сарсон юрган Сирдарё вилояти Молия бошқармасининг собиқ раҳбарини ишга қайта тиклади

    Сирдарё вилояти ҳокимлиги Молия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб, ноҳақ судланиб кейин оқланган Абдурауф Тожиев ўз лавозимига қайта тикланди. Бу ҳақда ҳуқуқшунос Саидали Мухторалиев «Дарё»га маълум қилмоқда.

    Саидали Мухторалиев ва Абдурауф Тожиев

    Саидали Мухторалиев ва Абдурауф Тожиев
    Фото: Шахсий архив

    Маълум бўлишича, Абдурауф Тожиев Сирдарё вилояти ҳокимлиги Молия бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган. У судланган, кейинчалик 4 йил аввал суд томонидан тўлиқ айбсиз деб топилиб, оқланган. Оқланганидан сўнг, у киши ўз ишига тикланиш учун судга даъво киритган ва фуқаролик суди уни ўз ишига тиклаш ҳақида қарор чиқарган.

    Иш берувчи апелляция шикояти берган, апелляция суди ҳам ходимни ҳақ деган қарорга келган. Бироқ иш берувчи орадан 1 йил ўтса ҳам ходимни ўз ишига тикламаган. Унинг таъсири катта бўлгани учунми, кейинчалик Олий суд кассация ҳайъати қуйи судларнинг қарорларини ўзгартириб, ходимни «аввалги ишига тенг бўлган лавозимига тиклаш ҳақида» қарор чиқарган. Аммо ходимни ўз ишига ҳам тиклашмаган, тенг лавозимга ҳам қўйишмаган.

    Ҳуқуқшунос, Саидали Мухторалиевнинг таъкидлашича, ўшанда Олий суд кассация ҳайъати мутлақо ноқонуний қарорга келган, яъни ходим айнан ўзининг лавозимига тикланиши шарт эди, бошқа лавозимга эмас:

    Қонунчиликда тенг лавозимга тиклаш ҳақида фақат иккита қоида бор: биринчиси, Жиноят процессуал колексининг 310-моддаси, иккинчиси эса Меҳнат кодексининг 271-моддаси. Иккала модда бўйича ноҳақ судланган ходимни ишга тиклашда қачонки, корхона тугатилган бўлса, ходимнинг иш ўрни қисқартирилган бўлса ва кейингиси, уни айнан ўз лавозимига тиклашга монеълик қиладиган қонунда назарда тутилган аниқ асослар бўлсагина, ходимни лавозимига тенг бўлган бошқа лавозимга тиклаш мумкин. Лекин Абдурауф Тожиевнинг ишида ана шу 3 та ҳолатнинг бирортаси ҳам бўлмаган, яъни уни ўзининг иши қолиб, бошқа лавозимга тиклаш учун ҳеч қандай асос, шу жумладан, ўз ишига тиклашга тўсқинлик қиладиган бирор-бир қонунда кўрсатилган асос йўқ эди.

    Олий суд кассация ҳайъати бу масалага умуман эътибор қаратмаган ва «тенг лавозимга тиклансин» деб қарор чиқарган. Қизиқ жиҳати, Фуқаролик процессуал кодексининг 405-моддасига асосан жавобгар иш берувчи ишга тиклашга доир биринчи инстанция суди қарори устидан кассация шикояти бериш учун ўша биринчи судининг ҳал қилув қарорини ижро қилиб, яъни ходимни ишга тиклаб, унинг тикланганлиги ҳақидаги буйруқ нусхасини кассация шикоятига илова қилиши шарт. Акс ҳолда, Олий суд томонидан бундай кассация шикояти иш юритувга қабул қилинмайди ва шикоят қаноатлантирилмайди. Бироқ Олий суднинг кассация суди ушбу қоидага амал қилмай, иш берувчининг асоссиз шикоятини қаноатлантириб берган. Улар, ходим ишига тикланмай туриб, ишни кассация тартибида кўрган ва Фуқаролик процессуал кодексининг 405-моддани қўпол равишда бузган.

    Тўрт йил сарсон бўлган Абдурауф Тожиев Олий суднинг раиси Бахтиёр Исламовнинг қабулига кириб, муаммони атрофлича тушунтирган. Натижада Олий суд раиси ўринбосари томонидан олдинги кассация судининг ноқонуний қарорини бекор қилиш ва ишни такрорий кассация тартибида кўриш юзасидан протест киритилган.

    Иш 12 октябрь куни Олий суд судьяси Г.Парпиева раислигида 5 нафар судьялар иштирокида такроран кассация тартибида кўриб чиқилган. Унда аввалги кассация қарори бекор қилиниб, Абдурауф Тожиевни айнан ўзининг Сирдарё вилояти Молия бошқарма бошлиғи лавозимига тиклаш белгиланган.

    Қўшимча қилинишича, Абдурауф Тожиев сарсонгарчиликда ўтган йиллари ва ишсиз қолган даври учун моддий зарарни ундириш учун судга даъво киритмоқчи.

    Аввалроқ Олий суд Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ноқонуний бўшатилган икки ходими ишга қайта тиклаб, уларга етказилган 338 миллион сўмлик моддий зарар қоплаб берилиши ҳақида қарор қабул қилган эди.

    13.10.2022, 13:52   Изоҳ (0)   9254
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Матбуотга ёпиқ бўлсак, ўзимизга зарар бўлади». ОАВ сўровига ўз вақтида жавоб беришни лозим топмаган Касби ҳокими қилмишини хаспўшлашга уринди

    13.10.2022, 13:17

    «Адлия вазири ўзгаргани йўқ». Русланбек Давлетов бошқа лавозимга ўтиши ҳақидаги хабарлар юзасидан муносабат билдирилди

    13.10.2022, 12:56

    Шавкат Мирзиёев халқаро муносабатларда можароларнинг авж олишига нима сабаб бўлаётганини айтди

    13.10.2022, 12:46

    Тошкентда тез ёрдамда ишловчи фелдшер аёл калтакланди

    13.10.2022, 12:10

    Шавкат Мирзиёев 2023 йил Самарқандда «Авлодлар мулоқоти» учрашуви ўтказишни таклиф қилди

    13.10.2022, 12:06

    Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларни касб-ҳунарга ўргатувчи «Имкониятлар маркази» ташкил этилади

    13.10.2022, 12:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.