Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан вилоятнинг Зангиота туманида ташкил этилган матбуот анжуманида ерости йўли қурилиши буюртмачиси бўлган Ўзбекистон автомобиль йўллари давлат қўмитаси вакили Ғулом Зоҳидов қурилиш ишларига «снос» муаммоси тўсиқ бўлаётганини, шу сабаб қурилиш тўхтаб қолганини айтди.

Бу айбловга жавоб берган Тошкент вилоят ҳокимлиги масъули, ҳокимликнинг шўъба мудири Элдор Мирхолиқов Ўзбекистон автомобиль йўллари давлат қўмитаси вакили ОАВ вакилларига нотўғри ахборот бераётганини, ерости йўл қурилишининг тўхтаб қолиши фақатгина туман ҳокимлигига қараб қолмаганини маълум қилди.

Фото: Нозим Абдулла
Ҳар бир ҳудудда бузилиш ишлари олиб борилса, ташаббускори томонидан лойиҳа қилинаётганда атрофдаги барча ҳолатлар инобатга олиниши керак. Мазкур ерости йўли лойиҳаси қилинганда ва ишлар бошланаётганда «снос» муаммоси эътиборга олинмаган. Шу сабаб «снос» пулини ким беради, қачон беради, деган саволлар очиқ қолган. Тўғри, биз компенсация масаласи билан шуғулланамиз. Аммо ерости йўли қурилиши буюртмачилари қурилиш қачон тугашини, бунинг учун ҳокимлик нима қилиши кераклигини аниқ айтса, биз шунга қараб ҳаракат қилардик, — дейди Тошкент вилояти ҳокимлиги масъули Элдор Мирхолиқов.

Элдор Мирхолиқов.

Элдор Мирхолиқов.
Фото: Нозим Абдулла

Элдор Мирхолиқовнинг айтишича, Тошкент вилояти ҳокимлиги 1300 дан ортиқ «снос» муаммоларини ҳал этиши режалаштирилган бўлиб, бунинг учун 1 триллион 300 миллиард сўмдан ошиқ маблағ берилиши кўзда тутилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Дунё
Пабло Эскобар буйруғи билан портлатилган Boeing, «Невский экспресс» поездидаги теракт ва совет ҳукуматига қарши бошланган Слуцк қўзғолони. Кун хронологиясида 27 но...
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди