Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 16–22 октябрь кунлари халқаро «Атлас байрами» V анъанавий тўқимачилик фестивали ўтказилади. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди.
Ушбу фестиваль Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, республика «Ҳунарманд» уюшмаси ва бошқа ташкилотлар ташаббуси билан ўтказилмоқда. Фестивальда 20 та давлатдан 62 нафар мутахассис иштирок этиши кутилмоқда.
Жараён давомида анъанавий тўқимачилик ва либослар дизайни бўйича ўқув машғулотлари, халқ сайли, аския ва катта ашула ижрочилиги, кураш мусобақаси, дорбозлик, қўғирчоқбозлик ва анъанавий ҳунармандчилик буюмлари намойиши бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)