«Реал» Испания чемпионатининг 8-турида «Хетафе» устидан 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Бу мадридликлар устози Карло Анчелотти учун Ла Лигада «Реал» бошқарувидаги 90-ғалаба бўлди. Италиялик мутахассис бу борада Лео Бенхаккерни (89) ортда қолдириб, учинчи ўринга кўтарилиб олди.
Фақат Мигел Мунёс (257 ғалаба) ва Зинедин Зидан (124) «Реал» бошқарувида ундан кўпроқ ғалаба қайд этган.
Шу билан бирга Анчелотти ғалабаларнинг фоиз кўрсаткичи борасида барча мураббийлардан яхшироқ натижа қайд этмоқда — 90% (122 ўйинда 90 ғалаба).
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)