Мадриднинг «Реал» жамоаси Ла Лига 8-тури доирасида «Хетафе»га қарши кечган баҳсда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Карло Анчелотти қўл остидаги жамоа чемпионат стартидаги 8 турда 7 ғалаба ва битта дуранг қайд этди. Бу жамоа учун 1991/92 йилги мавсумдан кейинги энг яхши старт ҳисобланади. Ўшанда ҳам Мадрид жамоаси дастлабки 8 ўйиндан кейин 7 ғалаба ва бир дурангга эришганди.
«Реал» барча мусобақалардаги мағлубиятсиз сериясини 12 та ўйинга етказди. Унда «қаймоқранглилар» 11 ғалаба ва 1 дуранг қайд этган.
Қайд этиш керак, «Реал» Ла Лига жорий мавсумида илк бор ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. «Хетафе»га қарши ўйинда дарвозани Андрей Лунин қўриқлаганди.
Изоҳ (0)