«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд Премер Лига 9-тури доирасида «Саутҳэмптон»га қарши кечган баҳсда (4:0) гол уришга муваффақ бўлди.
Ҳоланд АПЛда кетма-кет еттита ўйиндан бери гол уриб келмоқда. «Манчестер Сити» футболчиларидан фақат Серхио Агуэро бу натижага эриша олган. Аргентиналик собиқ футболчи 2019 йилнинг майидан сентябрга қадар Премер Лиганинг 7 та ўйинида гол урган.
Норвегиялик футболчи Премер Лиганинг ортда қолган 9 турида 15 та голга муаллифлик қилди. «Манчестер Сити»нинг ўтган мавсумдаги тўпурари Кевин де Брюйне бутун мавсум давомида шунча тўп киритганди.
Ҳоланд барча мусобақалар доирасида «Манчестер Сити» сафида 13 та ўйин ўтказди ва уларда жами 20 марта рақиб дарвозасини ишғол қилди.
«Шаҳарликлар» ёзда Эрлингни 75 миллион евро эвазига «Боруссия Д»дан сотиб олганди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)