«Милан» Италия А Сериясининг 9-турида «Ювентус»ни мағлубиятга учратди (2:0).
Стефано Пиоли мураббийлик фаолиятида илк бор Массимилиано Аллегрини мағлуб этишга муваффақ бўлди.
Бу мутахассислар ўртасидаги 20-тўқнашув бўлди. Бундан аввалги ўйинларнинг 14 тасида Аллегрининг қўли баланд келган бўлса, 5 ўйинда дуранг қайд этилганди.
Мазкур баҳсдан кейин «Милан» 20 очко билан А Сериянинг 3-поғонасида бормоқда. «Ювентус» эса 8 очко билан 13-ўриндан жой олган.
Изоҳ (0)