Футбол бўйича Англия Премер Лигасининг 10-туридан ўрин олган ўйинда «Тоттенҳэм» 8 октябрь, шанба куни «Брайтон» билан баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 22-дақиқасида Ҳарри Кейн томонидан урилган гол ягоналигича қолди ва «шпорлар»га ғалаба келтирди.
«Тоттенҳэм» очколари сонини 20 тага етказиб, 3-ўринни сақлаб қолди. «Брайтон» эса 14 очко билан 6-поғонани банд этди.
АПЛ
10-тур баҳси
8 октябрь, шанба
«Брайтон» — «Тоттенҳэм» 0:1
Гол: 0:1 – 22 Кейн.«Брайтон»: Санчес, Данк, Уэбстер, Велтман (Ламптей, 89), Эступиньян (Митома, 67), Марч, Гросс (Лаллана, 82), Мак Аллистер, Кайседо (Гилмур, 89), Уэлбек, Троссард.
«Тоттенҳэм»: Льорис, Доэрти, Дайер, Дэвис, Ромеро, Сессеньон, Ҳёйберг, Бентанкур, Биссума (Ришарлисон, 70), Сон Ҳён Мин (Перишич, 80), Кейн (Скипп, 90).
Огоҳлантиришлар: Кейн (18), Биссума (31), Велтман (49).
Изоҳ (0)