Сурхондарё вилоятида табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда «Д.Ш.» МЧЖ раҳбари А.А. МЧЖга қарашли иссиқхонада газ ҳисоблагичсиз табиий газдан фойдаланиб келгани оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 496,8 миллион сўмлик зарар етказгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)