Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Санкт-Петербург шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Саммитда Беларусь президенти Александр Лукашенко, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Арманистон бош вазири Никол Пашинян ҳам қатнашди.
Тадбирда келгуси ҳафтада Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисига тайёргарлик билан боғлиқ долзарб масалалар кўриб чиқилди. Кўп томонлама ҳамкорлик ва минтақавий шерикликнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинди. Савдо-иқтисодий, инвестицион, транспорт-коммуникация соҳаларидаги яқин алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Шу билан давлат раҳбарининг амалий ташрифи якунланди. Президент Тошкентга жўнаб кетди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (3)
Ўзбекистон президенти Ш.Мирзиёев қўшни мамлакатлар билан алоқаларни мустаҳкамлашга ва минтақадаги тинчликни сақлашга бошқа президентлардан кўра кўпроқ ҳаракат қилади.
Путин ўзбекистонни ҳар қандай йўл билан КХШТга аъзо қилмоқчи. Шавкат Мирзиёев Путин ўйлагандай анойи сиёсатчи эмас.
Turkmaniston prezidenti Gurbanguli Berdimuhammedovning o'g'li Serdar Berdimuhammedov borgan.